"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов Туркия жумҳуриятининг Карабук давлат университети ректори доктор Рефик Полат билан меморандум имзолади.
Ушбу ҳамкорлик ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланган таълим ва тадқиқот соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида тузилди.