"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ БЎЛИМИ
Илмий тадқиқот бўлими фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сон қарори ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази низомида белгиланган вазифаларни амалга оширади.
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва соҳага оид Қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларинга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишларига, юқори ташкилотнинг буйруқларига, соҳа билан боғлиқ йўриқномаларга, шунингдек Марказ Низомга амал қилади.
Ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган ватандошимиз Имом Термизий ва термизий алломалар, шунингдек юртимиздан етишиб чиққан бошқа мутафаккирларнинг улкан илмий ва диний меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш орқали халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Илмий тадқиқот бўлимининг вазифалари
Марказ вазифаларига мувофиқ равишда бўлим фаолияти, бўлим иш режасининг ўз вақтида тузилиши, иш режа ва ҳисоботларнинг юқори ғоявий-назарий савияси, илмий ва бадиий даражасига жавоб бериш, истиқболдаги, йиллик, чорак режаларни тузиш;
Бўлим илмий ходимларининг илмий-тадқиқот, тарғибот, таржимонлик фаолиятини ташкил этиш;
Ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятларини, жумладан халқимиз маънавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш;
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнида дунёда, минтақа ва мамлакатимиз ҳаётида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг маърифий-маданий ролини ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиб, кенг жамоатчиликка етказиш;
Ўрта асрларда ўтган ислом уламолари ва мутафаккирларининг ҳадисшунослик, калом (илоҳиёт илми), фиқҳ (ислом ҳуқуқи) ва ислом тарихи йўналишлари бўйича диний-маънавий меросини янада чуқурроқ тадқиқ этишга оид лойиҳаларни амалга ошириш;
Ўрта аср мусулмон олимларининг табиий ва аниқ фанлар йўналишидаги илмий меросини, шунингдек математика, астрономия, минералогия, география, фалсафа, мантиқ фанларига оид асарларини тадқиқ этишга оид лойиҳаларни амалга ошириш;
“Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган асоссиз хуружларнинг олдиии олиш, шунингдек, диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм, миссионерлик, сохта тарикатлар ва жамоаларнинг мақсадлари, ғоявий-ақидавий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ва уларга қарши раддия сифатида ҳадислар асосида мақола ва рисола тайёрлаш;
Бой маданий ва маънавий мерос, дунёвий ҳамда диний илмлар уйғун равишда тадқиқ этилишини ташкил қилиш орқали унинг натижаларини таълим-тарбия жараёнида қўллаш ва кенг жамоатчиликка етказишда ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш;
Бўлим бошлиғи: Саидов Сарвар Атабулло ўғли
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Туғилган йили: 29.10.1991
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юрти:
2010-2014 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти бакалавр босқичини
2014-2016 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти “Фалсафа тарихи” ихтисослиги магистратура босқичини тамомлаган.
Лавозими: ИТХИТМ Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи.
E-mail: sarvarsaid@bk.ru
Тел.: +998 909826095
Бўлим ходимлари:
Чўтматов Жўрабек Аманович
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Туғилган йили: 23.12.1984
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юрти:
2001-2005 йилларда Термиз давлат университети бакалавр босқичини
2005-2007 йилларда Термиз давлат университети “Тарих, Ватан тарихи” ихтисослиги магистратура босқичини тамомлаган.
Лавозими: ИТХИТМ илмий тадқиқот бўлими катта илмий ходими
E-mail: chutmatov@gmail.com
Тел: +998 90-375-65-86
Худойназаров Фахритдин Хаитович
Туғилган йили: 14.03.1967
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юрти:
2021 йилда Тошкент ислом институти бакалавр босқичини тамомлаган.
2023-ҳ.в. Термиз иқтисодиёт ва сервис университети “Иқтисодиёт” ихтисослиги магистранти
Лавозими: ИТХИТМ илмий тадқиқот бўлими илмий ходими
E-mail: faxriolam@gmail.com
Тел: +998 99-562-50-08
Ўлжаев Умарали Қурбонович
Туғилган йили: 12.01.1978
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юрти:
2019 йилда Тошкент ислом институти бакалавр босқичини
2021-2023 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратура босқичини тамомлаган.
Лавозими: ИТХИТМ илмий тадқиқот бўлими илмий ходими
E-mail: uljayev.u.@gmail.com
Тел: +998 99 -966-78-12
Абдувахидов Абдуллазиз Абдусаттор ўғли
Туғилган йили: 21.05.1997
Маълумоти: Олий
2017-2021 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик университети бакалавр босқичини
2021-2023 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик университети “Фалсафа тарихи” ихтисослиги магистратура босқичини тамомлаган
Лавозими: ИТХИТМ илмий тадқиқот бўлими илмий ходими
E-mail: abdulaziz.abduvaxidov@mail.ru
Тел: +998 97 754-83-01