Жаҳолатга қарши маърифат

Жаҳолатга қарши маърифат

Музработ тумани 1-10-12-13-21-31-36 сонли мактабларда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди 
❗️ Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари О.Жўраев,  С.Бобохўжаев, А.Абдувоҳидовлар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.


✅ Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Тадбир давомида  иштирокчиларга "Тинчлик қадри" мавзусида видео фильм намойиш этилди 
????Учрашув  якунида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан  “Буюк Термизийлар” рукни остида нашр этилган 10 та халқчил рисолалар тўплами мактаб кутубхонасига тақдим этилди