"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Абдурроҳман ибн Абон ибн Усмон, отасидан ривоят қилишига кўра, у шундай деди:
“Зайд ибн Собит наҳорнинг ярмида Марвоннинг ёнидан чиқди, биз уни шу соатда унга бирор нарса сўраш учун чақирганини айтдик, биз ўрнимиздан турдик ва ундан сўрадик, у ҳа деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганларим ҳақида сўради. Мен ҳам Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганини эшитдим:
“Биздан бир ҳадисни эшитиб, уни ёдлаб олиб бошқага етказган кишини Аллоҳ неъматлантирсин. Эҳтимол фиқҳни олиб юрувчи ўзидан кўра фақиҳроққа (етказади) ва эҳтимол фиқҳни олиб юрувчи фақиҳ эмасдир”, – деганлар” .
✍️Imom Termiziy rivoyati