"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Ҳаёт ўзи шундай, қийинчиликлар, синов, имтиҳонлардан иборатдир. Зотан инсон меҳнат ва машаққат ичра яратилган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло; “Дарҳақиқатан инсонни ( дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда ( бўлиш учун) яратдик” (балад. 4). Кимдир бой-бадавлату аммо саломатлигидан шикоят килади. Бошқаси эса соғ-саломат, аммо фақир, вақти келса ейишга нон тополмайди.
Ёшларнинг вақти сув каби оқаяпти-ю, қариялар эса, муддат тугаётганидан ғамда. Лекин ҳаёт шу эканда деб маҳзун бўлишга шошилманг. Чунки синовлар доимийлиги каби енгилликлар ҳам давомлидир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таола. “Бас албатта ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. “Албатта ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”, деб икки бор такрор бандасини енгилликлар билан мукофатламоқда.
Асосийси, машаққатлар бизни асл мақсаддан чалғитиб қўймасин. Бу дунё ҳаётидаги арзимас қийинчиликларга сабр қилаолсак, у дунё ҳаётида яъни жаннатда битмас туганмас рохат фароғатга мушарраф бўламиз ин шаа Аллоҳ.
Ҳар кандай ҳолатда ҳам Аллоҳ ёрдамчимиз эканини унутмайлик.
У зот бизларга: “Сабр ва номоз ила ёрдам сўранг”, деб амр қилган.
Шундай бўлгач, хотиржам бўлиб, белни маҳкам боғлаб, вақтни ўтказмай, ўзимизга буюрилган бандалик вазифаларимизни чин дилдан бажаришга интилаверайлик.
Шундай яшай олсак, ин шаа Аллоҳ, бизга икки дунё яхшиликлари насиб этгай.
Я.Очилов
Термиз туман бош имом хатиби