"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Бугун 2021 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида “Ўзбекистонда ислом маданияти, тарихи ва санъатини ўрганишнинг янги истиқболлари” мавзуидаги академик Убайдулла Каримов хотирасига бағишланган халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди.
Ушбу конференцияда Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан бир қатор халқаро тадқиқот марказлари ҳамда нуфузли университетларнинг раҳбарлари, профессорлари, фан докторлари муносиб иштирок этдилар.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вицепрезиденти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори профессор, тарих фанлари доктори Баxром Абдураҳимович Абдуҳалимов ҳамда Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRСIСА) бош директори профессор, доктор Маҳмуд Эрол Қилич очиб берди.
Тарих фанлари номзоди, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Хурсанмуродович Умаров ҳам ушбу конференцияда қатнашиб, тадбир аввалида ўзининг табрик сўзини йўллади.
Конференцияда Академик Убайдулла Каримов тадқиқотларининг Ўзбекистон шарқшунослигидаги ўрни, Мовароуннаҳрнинг ислом цивилизациясидаги ўрни ва аҳамияти, ХIХ аср охири – ХХ аср бошларидаги Ўрта Осиё ижтимоий ҳаётида мусулмон уламоларининг роли каби мавзулар ёритилиб, муҳокама қилинди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот котиби