"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Ҳадис илмида ровийлар (ҳадисларни етказувчилар) ҳақидаги маълумотларни аниқ билиш жуда муҳимдир. Баъзида бир ровий турли жойларда гоҳ исми, гоҳ лақаби ёки куняси билан келиши мумкин. Агар бу маълумотлар аниқ бўлмаса, бир одамни икки киши деб ўйлаб қолиш хавфи туғилади. Бу эса ҳадисларнинг ишончлилигига таъсир қилиши мумкин.
Хўш, нима учун бу илм пайдо бўлди? Мулоҳаза қилинг: ҳадисларни ўрганаётганда минглаб ровийлар учрайди. Улар орасида:
Буларнинг барчасини фарқлаш учун муҳаддислар (ҳадис олимлари) махсус илм яратдилар ва уч турда китоблар ёздилар. Жумладан:
1. Бир куня билан танилган бир неча ровийлар (масалан, 20 та Абу Солиҳ исмли ровий Абу Ҳурайрадан ҳадис ривоят қилган).
2. Бир даврда яшаб, бир хил манбадан ҳадис олган, аммо исмлари ўхшаш ровийлар (масалан, Абу Ҳамза ва Абу Ҳамра – иккаласи ҳам Ибн Аббосдан ривоят қилган).
Бу соҳада энг машҳур асарлар ёзган олимлар:
10. Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Ғоний Жиёний (ваф. 498/1105) – “Тақийдул муҳмал ва тамийзул мушкал” (Саҳиҳайн тўпламларидаги ровийлар ҳақидаги китоб);
11. Абулмузаффар Муҳаммад ибн Аҳмад Абувардий (ваф. 507/1114) – “Мухталиф вал муъталиф”;
12. Абулфазл Муҳаммад ибн Тоҳир Мақдисий (ваф. 507/1114) – “Ал-Муъталиф вал мухталиф минал асмо” (Хатда иттифоқ қилган ва нуқта ва забтда бир-бирига мос келган исмлар ҳақида);
13. Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Жузақий (ваф. 382/992) – “Муттафақ вал муфтарақ” ва “Муфтарақ кабир”;
Ҳадис ровийларининг исмларини ўрганиш бўйича яратилган бу махсус китоблар ҳадисларнинг ишончлилигини таъминлашда жуда муҳим роль ўйнайди. Юзлаб шахслар ва уларнинг исмларини, кунялари ва лақабларини аниқлаштириш орқали муҳаддислар ҳадисларнинг тўғри етиб келишини таъминлаганлар.
Бугунги кунда бу асарлар нафақат ровийларни аниқлаштириш, балки ҳадис илмининг тарихини ўрганишда ҳам қимматли манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Фахритдин Худойназаров – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими