МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМ – ИМОМ ТЕРМИЗИЙ МАРКАЗИ МЕҲМОНИ

МАЛАЙЗИЯЛИК ОЛИМ – ИМОМ ТЕРМИЗИЙ МАРКАЗИ МЕҲМОНИ

#Халқаро_алоқалар

Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия Халқаро Ислом университети профессори, доктор Хайрил Хусайний бин Жамил ташриф буюрди. Меҳмон Марказ фаолияти, илмий-тадқиқот йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳамда нашр этилган асарлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Марказ директори ўринбосари, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Жамаҳматов Каромиддин томонидан доктор Хайрил Хусайний бин Жамилга Марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот, таржима, таҳқиқ ишлари юзасидан батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг Марказ илмий ходимлари ва мадраса устозлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда доктор Хайрил Хусайний бин Жамил “Имом Термизийнинг “ал-Жомеъ” китобидаги фаолияти ва у асос солган тариж (ҳадисни манбалар асосида келтириш) методологиясини таҳлил қилиш орқали амалий фаолият (ижро) тушунчасини эркинлаштириш йўлида Набавий Суннатни татбиқ этиш” мавзусида илмий маъруза ўқиб, ўз тажриба ва қарашлари билан ўртоқлашди.

Ташриф якунида доктор Хайрил Хусайний бин Жамилга Марказ томонидан чоп этилган китоб ва рисолалар тўплами эсдалик совғаси сифатида топширилди.