"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Аннотация. Маълумки, термизлик машҳур муфассирлар ўз даврида ҳам, бугунги кунда ҳам Ислом дунёси миқёсидаги улкан шахсият сифатида эътироф этиб келинмоқда. Буларнинг асарлари ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди. Шу ўринда савол туғиладики, ушбу асарлар тафсир йўналишининг қайси турига киради? Ушбу мақола термизлик машҳур муфассирларнинг улкан илмий салоҳиятини манбаларга асосланган ҳолда намоён қилишга қаратилади. Маълум бўлишича, мазкур алломаларнинг асарлари ўз юртида ёзилган бўлиб, ўша пайтдаги кўп уламолар томонидан эътироф этилган.
Калит сўзлар: Қуръон, Тафсир, Ҳадис, Сунан, қироат, тиловат, таълим, фазоил, нақлий, ақлий, ақида, тасаввуф, фиқҳий, мазҳаб, кабир, сағир.
Abstract. It is known that the famous commentators of Termez are recognized as great personalities in the Islamic world both in their time and today. Their works never lose their relevance. At this point, the question arises, which type of interpretation direction do these works belong to? This article is aimed at demonstrating the great scientific potential of the famous commentators of Termez based on sources. As it turns out, the works of these scholars were written in their homeland and were recognized by many scholars of that time.
Keywords: Quran, Tafsir, Hadith, Sunan, reading, recitation, education, virtue, narration, intellect, belief, Sufism, jurisprudence, school of thought, great, saghir.
Дарҳақиқат Ислом динининг асосий манбаи ҳисобланган Қуръони карим ўзида барча илму маърифатни жамлаган. Қуръони каримни ўқиш, англаш ундаги маъноларни билиш кишининг бахту саодатига сабаб бўлади. Бу муқаддас китобни тушуниш учун оятларни тафсир қилиш борасида термизлик муфассирлар алоҳида ўрин тутади. Муҳаққиқ муфассирларнинг келтиришича, Қуръони каримни тафсир қилиш бир неча йўналишларга бўлиниб кетади. Улар қуйидагилардан иборат.
– Қуръони каримни луғавий тафсир қилиш. Бундай тафсирларда Қуръоннинг тилига, наҳвий жиҳатларига аҳамият берилади. Бунга Воҳидийнинг «Босит», Абу Ҳайённинг «Ал-Баҳрул муҳит» асарлари мисол бўла олади.
– Қуръони каримни ақлий тафсир қилиш. Бунда ҳукамо ва муҳаққиқларнинг ҳикматли сўзлари асосида оятларни шарҳлашга эътибор қаратилади. Бунга Фахруддин ар-Розийнинг «Мафотиҳул ғайб» тафсирини келтириш мумкин.– Қуръони каримни фиқҳий тафсир қилиш. Бу турдаги тафсирларда кўпроқ фиқҳий ҳукмларнинг манбаларига ва далилларига аҳамият қаратилади. Бунга Имом Қуртубийнинг «Ал-Жомеъ ли аҳкамил Қуръан» номли тафсирини мисол қилиб келтириш мумкин.– Қуръони каримни тарихий воқеалар асосида тафсир қилиш. Бу тур тафсир соҳиблари асосан Қуръондаги аввал ўтган умматларнинг қиссаларига, маълумотларига эътибор қаратадилар. Бунга Ас-Саълабий ва Ал-Хозин тафсирларини мисол қилиб келтириш мумкин бўлади.– Қуръони каримни фирқа ва ақидаларга кўра тафсир қилиш. Бундай тафсирларда турли фирқалар ва фарқли ақидалар соҳиблари Аллоҳнинг каломини ўз мазҳабларига мос равишда таъвил этишга ҳаракат қилишган. Бунга Раммоний, Жабоий, Замахшарийнинг тафсирлари киради.– Қуръони каримни тасаввуфий тафсир қилиш. Бунга тафсир соҳиблари тарғиб ва тарҳибга, ботиний сирлар ва рамзий ишораларни очишга жидду жаҳд қилади. Бунга Ибн Арабий, Абу Абдураҳмон ас-Салмийнинг тафсирларини келтириш мумкин.– Қуръони каримни нақлий тафсир қилиш. Бу турдаги тафсирларда ояти карима аввало Китобнинг бошқа бир ўринда муфассалроқ келган ояти билан шарҳланади. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳамда тобеинларнинг сўзлари билан тафсир қилинади. Булар энг машҳур тафсирлар саналади. Нақлий тафсирларга Абу Лайс Самарқандийнинг «Баҳрул улум», Ҳаким Термизийнинг «Баҳрут тафсир», Ибн Касирнинг «Тафсирул Қуръанил азийм», Суютийнинг «Ад-Дурул мансур» тафсирларини мисол қилиб келтириш мумкин. Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий ўзининг «ал-Жоме ал-кабир» асарида Жаноби расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вориб бўлган, Қуръони каримга тегишли бўлган ҳадисларни келтиради. Унда Қуръони каримга тегишли бўлган маълумотларни учта китобда баён қилади. Биринчи китоб; «Китобул фазоилул Қуръон», («Қуръон фазилатлари китоби»). Бу китобда сура ва оятларни ўқиш вақтлари ва фазилатлари ҳамда сураларнинг