"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Шеробод туманида жойлашган 49509-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар иштирокида маънавий-ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Сарвар Саидов “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” мавзусида маъруза қилди.
Маърузада мамлакатимиздаги диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, унинг асосий принциплари кенг ёритилди. Шунингдек, виждон эркинлигини таъминлаш йўлида босиб ўтилган тарихий босқичлар ҳақида слайдлар орқали тушунтириш берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг концепцияга оид саволларига батафсил жавоблар берилди.
Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати