"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
#Илм_ҳақида_ҳадис
ИЛМ ҲАҚИДА 40 ҲАДИС
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қуръон соҳибига: “Қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандай тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўлади”, – дедилар” .
Имом Термизий ривояти