"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
#Илм_ҳақида_ҳадис
ИЛМ ҲАҚИДА 40 ҲАДИС
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қиёмат кунида Одам боласининг қадами Роббисининг ҳузуридан силжимай туради, токи, беш нарсадан сўралмагунча: умридан – уни қандай ўтказди, ёшлигидан – уни қандай кечирди, молу дунёсидан – уни қаердан топиб, қаерга сарфлади ва билганига қандай амал қилди”, дедилар”.
Имом Термизий ривояти