"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
#Илм_ҳақида_ҳадис
ИЛМ ҲАҚИДА 40 ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Инсон вафот этса, учта амалларидан бошқа амаллари тўхтайди. Улар: “Жорий садақа, ундан манфаат оладиган илм ва унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”, – дедилар” .
Имом Термизий ривояти