"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
#Илм_ҳақида_ҳадис
ИЛМ ҲАҚИДА 40 ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Дунё (даги нарсалар) лаънатлангандир. Фақат унда Аллоҳнинг зикри, У Зотнинг яхши кўрган нарсаси, олим бўлиш ва таълим олиш мустаснодир”, – дедилар” .
Имом Термизий ривояти