ИЛМ ҲАҚИДА 40 ҲАДИС

ИЛМ ҲАҚИДА 40 ҲАДИС

#Илм_ҳақида_ҳадис

 ИЛМ ҲАҚИДА 40 ҲАДИС

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига миниш учун бир улов сўраб келди. У зот ёнларида унга миниш учун берадиган улов тополмаганидан сўнг уни бошқа бир улов берадиган кишига йўллади. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келиб, (улов олганининг) хабарини берди. Шунда У зот: “Яхшиликка далолат қилган киши худди уни қилган (савобга эришган) кишига ўхшайди”, – дедилар”. 

Имом Термизий ривояти