"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
#Илм_ҳақида_ҳадис
ИЛМ ҲАҚИДА 40 ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен сизларни тарк қилган нарсада мени тарк қилинглар. Мен сизларга (бирор нарсани) гапирсам, уни мендан олингизлар. Албатта, сиздан олдин ўтганлар саволларининг кўплиги ва пайғамбарларига ихтилоф қилганлари туфайли ҳалок бўлганлар”, – дедилар” .
Имом Термизий ривояти