"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Аннотация. Мақолада «саҳиҳ тўққизлик», уларнинг ҳадис тўпламлари, ҳадис турлари, ҳадис илми уломалари, (кутуби ситта), хусусан «Cунан» соҳиби Исо Термизий ҳақида сўз боради. Исо Термизийнинг ҳадисшунослик илмида тутган ўрни баён этилади. Бошқа ҳадис китобларида учрамайдиган истилоҳлар «ҳасан саҳиҳ», «саҳиҳ ғариб» иборалари таснифи берилади.
Калит сўзлар: ҳадис, ҳадисшунослик, ҳадисшунослик илми, ҳадис турлари, ишончли тўплам, сунна, саҳиҳ, ҳасан.
Abstract. The article talks about the «sahih nine», their collections of hadiths, types of hadiths, scholars of hadith (kutub al-sitta), in particular, Isa Tirmidhi, the master of Sunnan. The role of Isa Tirmidhi in t he science of hadith is described. The terms «Sahih Gharib», «Hasan Sahih» are explained. The novelty of Isa Tirmidhi in the science of hadith studies is described.
Keywords: adiths, hadith studies, science of hadith studies, types of hadiths, reliable collection, Sunnah,sahih,hasan.
Ўзбекистон давлати халқаро ҳамжамиятда тенг ҳуқуқли субъект сифатида фаолият олиб бораётган даврдан бошлаб, ўзбек халқи ўзининг бой маънавий мероси хазинасидан эркин баҳраманд бўла бошлади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Қуръони Карим ўзбекча таржима тафсири билан, 4 жилдли ҳадиси шариф, 2 жилдли «Саҳиҳи Бухорий» кўп ададда чоп этилди483. Жумладан, Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ муҳаддислар тўплаган ҳадисларни ўз она тилимизда ўқишга муваффақ бўлдик.
Ҳадислар фиқҳ бобида, инсон ҳақ-ҳуқуқлари мавзуида жуда муҳим манба бўлиб, асосан, ахлоқий, маданий, маънавий-маърифий негизини ташкил этади. Ҳадис - арабча сўз бўлиб: хабар, янгилик, ҳикоя, ривоят маъноларини англатади. Ривоят - ҳадис сўзининг маъноси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўғрисидаги ривоятдир. Ислом динида Қуръондан кейин иккинчи манба ҳисобланади. Ҳадис 2 қисмдан иборат: матн ва иснод. Ҳадис 2 турга бўлинади: 1. Ҳадиси қудсий; 2. Ҳадиси набавий. Ҳадислар эътиборга олиниши жиҳатидан яна уч қисмга бўлинади: саҳиҳ, ҳасан, заиф.484
«Ҳадис» сўзининг асл келиб чиқиши «янги ҳодиса», «янгилик» деган маънодан олинган. Ҳар бир айтилган гап-сўз янги ҳодиса бўлгани учун арабларда сўзни «ҳадис» дейилган. Истилоҳда эса «ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган сўз, феъл, тақрир ва хилқат – тана тузилиши ёки хулқдаги сифат ҳамда сийрат–таржимаи ҳоллардир.»485 Яна шуни таъкидлаш жоизки «ҳадис» ва «суннат» сўзлари доимо бир-бирининг ўрнида ишлатилиб келинган.
«Сунна» аслида» одат», «тариқат-маънавий йўл» маъноларини англатади. Сунан сўзи арабчадан олинган бўлиб, кўплиги суннат, одатлар, анъаналар, ривоятлар – ҳадис тўплами тури. Сунан тўпламларида аҳком ҳадислар «таҳорат» бобидан «васиятлар» бобигача фиқҳ тартиби бўйича жамланган бўлади.486 Ҳадислар «сўз», «феъл», «тақрир», «халқий сифат»,
«хулқий-ахлоқий сифатлар», «таржимаи ҳол» турларига бўлинади.
«Сўз» ҳадиси – бундай ҳадислар сирасига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли ҳолат ва муносабатларда айтган гаплари киради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «албатта амаллар ниятга кўрадир». «Зарар бериш ҳам, зарарланиш ҳам йўқ», «қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил» деган сўзлари. Бу тур ҳадислар «қавлий (гап) ҳадис» дейилади.487
«Феъл» ҳадислари-Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган иш-амаллари тушунилади.
Амр ибн Умайя (р.а.) айтади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсиларига маҳс тортаётганларини кўрдим».488
«Тақрир» ҳадислари бирор нарсага иқрор бўлиш,унинг тўғрилигини тасдиқлаш, маъқуллаш «тақрир» дейилади. Ҳадис илмида тақрир Пайғам- баримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи нарсаларни маъқуллашларига нисбатан қўлланади.
«Амр ибн Ос (р.а) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юборган бир тўп лашкарга бош эди. Борган жойида жунуб бўлиб қолади ва совуқдан қўрқиб ғусл қилмай, таяммум билан намоз ўқийди. Унинг шериклари буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Ос (р.а.)нинг қилган ишини маъқуллаганлар. Шунингдек, бир сафар ҳабашийлар ҳарбий ўйинга тушишганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ўйинларини томоша қилиб турганлар. Маъқуллаш «маъқул», деб айтиш билан ёки инкор қилмай, индамай қўя қолиш билан ҳам бўлади, бу «тақририй ҳадис» дейилади.489
«Халқий сифат» деб тана тузилишидаги сифатларга айтилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган кишилар у зотнинг бўй бастлари, тана тузилишлари, сочлари, кўзлари ва бошқаларини батафсил васф қилиб берилган. Бу маълумотлар ҳам ривоят қилиниб муҳаддисларга, улар орқали Ислом умматига етган. Масалан, Али (р.а) у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай васф қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қизғишдан келган, кўзлари қоп-қора, силлиқ сочлари қалин соқолли, текис ёноқли эдилар. Бурилиб қараганларида бутун вужудлари билан бурилардилар. Юзларидаги терлари худди дур каби эди. Қасамки, терлари мушкдан ҳам хушбўй эди. У зот новча ҳам, пакана ҳам эмасдилар. Ожиз ҳам, маломатчи ҳам эмасдилар. У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у кишига ўхшашини кўрмадим».490
«Хулқий-ахлоқий сифатлар» саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз сол- лаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари, ҳилмлари, шижоатлари, сахий- ликлари каби барча ахлоқий фазилатларини ҳам синчковлик билан ўрганиб, ривоят қилиб қолдиришган. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳам ҳадис китобларида келган.
Анас (р.а) айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. Аллоҳга қасамки, менга ҳеч «уфф» демадилар ва бирор қилган ишим учун «нега буни қилдинг» ҳам демадилар, бирор қилмаган ишим учун «нега уни қилмадинг», ҳам демадилар».491
«Таржимаи ҳол» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, у зот таваллуд топганларидан бошлаб, то Робблари даргоҳига етгунларига бўлган таржимаи ҳоллари ўта аниқлик ва бутун тафсилотлари билан ривоят қилинган. Бу бобга тегишли ривоятлар тўплами
«Сийрат» дейилади.
Ҳанафий уламолари ҳадисларни «мутавотир ҳадис», «машҳур ҳадис» ва
«оҳод ҳадис»ларга ажратадилар.
«Мутавотир ҳадис» ларни иккиланмай ишончлик, мутлақ саҳиҳ, тўғри ҳадис дейиш мумкин. Унинг талабига кўра ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан камида ўнта саҳоба, ушбу саҳобалардан камида ўнта тобеин, ушбу тобъинлардан камида ўнта ровий эшитган бўлиши шарт. Яъни санаднинг ҳар бир табақаси ровийлар, ҳадисчилар сони ўнтадан кам бўлмаслиги даркор.
«Машҳур ҳадис»нинг ровийлари ҳар бир табақада камида учта бўлиши талаб этилади.
«Оҳод (аҳад) ҳадис» бир киши ёки озчилик томонидан етказилади.
«Мусталаҳул ҳадис» илмида «азиз ҳадис « ҳам мавжуддир, унда ровийлар сони хар бир табақада камида икки киши бўлиши зарур.
Ҳадислар ҳақидаги фикримизга хулоса қилсак, ҳадислар Ислом асос- ларини, унинг инсонпарварлик моҳиятини, инсон ҳаётида маънавий-маъри- фий, ахлоқий-тарбиявий омилларнинг ўрнини теранроқ англашга хизмат қилади. Уларни тўплаш, саралаш ва китоб холига келтириш кишидан чуқур билим, улкан салоҳият, юксак ақл-заковат ва маънавий жасоратни талаб этади.
«Саҳиҳи Муслим», «Сунани Абу Довуд», «Жомеъи Термизий», «Мужтабои Насаий», «Сунани Ибн Можа», «Муваттои Молик», «Сунани Доримий»,
«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон».
Биз «Саҳиҳ тўққизлик»нинг намоёндаси Исо Термизийнинг «Сунани Термизий» асари ҳақида мулоҳаза қилмоқчимиз.
Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Суламий Буғий Термизий. Куняси – Абу Исо (яъни Исонинг отаси).
Термизийнинг насаби кўпгина манбаларда ана шундай зикр қилинган. У зотнинг насаби ҳақида яна икки хил қавл бор. Биринчиси – Муҳаммад ибн Исо Савра ибн Шаддод. Иккинчиси – Муҳаммад ибн Исо ибн Язид ибн Савра ибн Сакан.492
Термизийнинг оиласи ва ота-онаси ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар келтирилмаган. Тарихчилар унинг «Бобом асли марвлик эди, у киши Лайс ибн Сайёр замонида яшаган, сўнг у ердан Термизга кўчиб келган», деган фикрини келтириш билан кифояланадилар.493 Термизий ёшлигидан ўта тиришқоқ, идрокли ва заковатли бўлиши билан ўз тенгдошлари ичида ажралиб турган. Илмга ўта қизиқиши туфайли ўша даврнинг кўпгина илмларини, айниқса, ҳадис илмини чуқур эгаллаган.494
Имом Термизийнинг илмий меросида, шубҳасиз, «Ал-Жомиъ» асари катта ўрин тутади. Бу асар «Ал-Жомиъис саҳиҳ» («Ишончли тўплам»), «Ал- Жомиъил кабир» («Катта тўплам»), «Саҳиҳи Термизий», «Сунани Термизий» («Термизий суннатлари») номлари билан ҳам юритилади. Бу асарнинг қолган «Ал-Жомиъ»лардан фарқи шунда эдики,асарни фиқҳий ва бошқа боблар асосида ёзиб, унда ҳадис турларини саҳиҳ, ҳасан, заиф, ғариб ва иллатланганларини ҳам келтириб, китобга киритиб ёзганлар. Бу жойда ҳасан- иснодида ёлғончилиги билан муттаҳам саналган ровийси йўқ ҳадис; заиф - бунда саҳиҳ ва ҳасаннинг сифатлари тўпланмаган, нуқсонли ҳадис; ғариб - гоҳида ишончли ёки заиф бўлган, матнда ёки иснодда ёлғиз ҳадис. «Сунани Термизий» китобида ҳадисларнинг даражаларини белгилашда икки ибора қўлланилган:
биринчиси - бу ҳадис ҳасан саҳиҳ деган ибора иккинчиси – бу ҳадис ҳасан саҳиҳ- ғариб деган ибора.
Термизий айрим ҳадисларни «ҳасан саҳиҳ» ёки «ҳасан ғариб» деб ёки
«саҳиҳ ғариб» ва ёҳуд «ҳасан-саҳиҳ-ғариб» деб айтадилар. Лекин бу бирикмаларни таърифламайдилар. Масалан бир ҳадисни фақатгина «саҳиҳ» деб ёки «ғариб» деб атаганларида, бунинг таърифини келтирмаганлар. Балки булар ҳадисчилар наздида тушунарли бўлгани учун таърифни лозим кўрмаган. Аммо фақатгина «ҳасан»нинг таърифини келтирадилар. Бу номаълум бир ифода ёки янги бир истилоҳ бўлгани учун таърифга эҳтиёж ҳис этган бўлсалар керак.
Ҳадисни уч қисимга бўлиш Термизийнинг ижоди эканини юқорида таъкидлаган эдик. Термизийдан олдинги муҳаддисларнинг асарларида
«ҳасан» иборасига дуч келган бўлсак-да, аммо ҳадисни «ҳасан, саҳиҳ ва заиф» деб уч қисимга бўлган ва «ҳасан» иборасини илк маротаба илмий истилоҳ сифатида қўллаган зот Термизийнинг ўзларидир.
Шунингдек. «мункар» – инкор қилинган ҳадис ва унинг ривоятчисини ҳадисларни ҳам зикр қилиб, ундаги инкор этилганлик сабабларини ҳам шарҳлаб кетганлар. Ёлғончилик билан бил иттифоқ, муттаҳам саналган ривоятчиларнинг ҳадисларини ҳам олмаганлар.
Имом Термизий (р.а) фиқҳга оид ҳадисларни тўпладилар. У зот ҳадисни унинг рижолларини (ҳадис билан шуғулланувчи кишилар) танигани ва ҳадис ривоятидаги иллатларни ҳамда унинг илмларини пухта билганлари боис,буларнинг ҳаммаси «Сунани Термизий»да очиқ баён этилган.495 Аллома уламоларнинг сўзлари ва фиқҳий таълимотларини фақат ҳадисларга хос бўлган ишончли иснодлар билангина келтиради, уларга таяниб илмий хулосалар чиқаради. Бинобарин, мазҳаб соҳибларидан нақл этиладиган фикр- мулоҳазаларни билишда иснодлар катта аҳамият касб этади. Имом Термизий фиқҳий иснодларни Суфён Саврий, Муҳаммад ибн Усмон Кўфий, Убайдуллоҳ ибн Мусо Абасий, Мактум ибн Аббос Термизий, Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбийдан нақл қилган.
Абу Исо Термизийнинг «Ал-Жомиъ» асари ровийлар ва ривоят қилинган ҳадисларнинг ҳукмлари борасида муҳаддисларнинг истилоҳларининг кўпини сақлаб етказади ва яна бу бизга ўз асаридан олдинги ҳадис илмлари қоидаларидан ҳам бир қисмини сўзлаб беради. Ҳамда бу мусталаҳлар ҳадис истилоҳлари илмининг ривожланишидаги қадамига бўлган ишончни янада оширади ва бу ўз ўрнида жаҳон ҳадисшунослик илмига бениҳоя ҳисса қўшган бўлади.
Юқорида таъкидлаганимиздай Имом Термизий баъзи мусталаҳларни тўпладики, шунинг учун унинг бундай гаплари – истилоҳлари бошқа ҳадис китобларда учрамайди. Масалан: Бу ҳадис «ҳасан саҳиҳ»дир (матнларига кўра ҳасан, иснодига биноан саҳиҳ ҳадис) ёки бу «саҳиҳ ғариб»дир (иснодда ёлғиз, матнлари саҳиҳ) деб, ривоят қилган ҳадисларнинг охирига қўйиб кетганлар. Булар ўз йўналишида янгилик-кашфиёт ҳисобланади.496 Термизийнинг «Сунани Термизий» асари узоқ изланишлар, муҳокамалардан кейин мўмин-мусулмонларга ҳавола қилинган.
«Ушбу китобни тасниф қилганимдан кейин, уни Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон уламоларига тақдим этдим. Улар розилик билдириб, қабул қилдилар. Кимнинг уйида бу китобдан бўлса, ўша хонадонда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари сўзлаётгандек мисоли бўлур», деб таъкидлаган эканлар.497
Турли мазҳаблар ва қарашларга муносабат масаласида Имом Термизийнинг тутган мавқеи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва фақат далил исботлари билангина хулоса чиқаришга асосланган эди. Албатта, бундай ҳолларда фақат саҳиҳ ҳадислар ва энг кучли далил асосий вазифани бажарарди. Бундай вақтда Исо Термизий энг аввало Имом Бухорий ва бошқа ҳадис илми уламолари таъсирида аҳли рай мазҳабига эмас аҳли ҳадис йўлида фикр юритганлар. Уни чуқур таҳқиқ ва тадқиқ (истинбот) этиш орқали ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганлар.
Жуда кўп замондош олимлар, шунингдек ундан кейин яшаб ўтган таниқли муҳаддислар ат-Термизийнинг ҳадисшуносликдаги жуда катта хизматлари, унинг ҳар бир томонлама такомиллаштиришдаги ва келгуси авлодларга соф ҳолда етказишдаги буюк хизматларини юқори баҳолаганлар. Ҳадис имомларидан бири Абдураҳмон ибн Муҳаммад Идрисий «Термизий ҳадис илмида иқтидо қилинадиган имомлардан биридир», деб ёзса, Тақийуддин Ибн Таймия «Абу Исо Термизий биринчи бўлиб ҳадисни саҳиҳ, ҳасан, заифга тақсим қилган олимдир», деб гувоҳлик беради. Ҳофиз Ибн Ражаб ўзининг «Шарҳу Илалил Жомиъ» китобида: «Билгилки, Имом Термизий ўз китобларида ҳадисни саҳиҳ, ҳасан ва ғарибга бўлганлар», деб алломанинг ҳадис илмидаги хизматларини алоҳида таъкидлайди. Термизий асарининг барчага фойдаси ҳақида Ҳофиз Абул Фазл Муҳаммад ибн Тоҳир Муқаддасий: мен учун Термизийнинг «Жомиъ» таснифи Имом Бухорий ва имом Муслим асарларидан кўра фойдалироқдир. Чунки Бухорий ва Муслимнинг китобидан фақат ўқимишли олимларгина фойдаланади. Абу Исо Термизийнинг асаридан эса ҳар бир кимса бемалол фойдаланади», деб ёзган эди.498
Имом Термизийнинг ижодидаги яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, у аҳли рай ҳақида гапирар экан, уларнинг мазҳабини баён қилиш учун ўз асарида «қола аҳлил Куфа» («Кўфа аҳли деди») ёки «қола баъзу аҳлил Куфа» («аҳли Кўфадан баъзиси айтди») каби ибораларни кўп ишлатган. Имом Термизийнинг яна бир кўп ишлатадиган ибораси «асҳобуно» («бизнинг асҳобларимиз») иборасидир.499
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳадис илмининг йирик алломаси саналган Имом Термизий уламоларнинг сўзлари ва фиқҳий таълимотларини фақат ҳадисларга хос бўлган ишончли иснодлар билангина келтиради, уларга таяниб илмий хулосалар чиқаради.
Бинобарин,мазҳаб соҳибларидан нақл этиладиган фикр-мулоҳазаларни билишда иснодлар катта аҳамият касб этарди. Имом Термизий фиқҳий иснодларни Сўфён Саврий, Муҳаммад ибн Усмон Кўфий, Убайдуллоҳ ибн Мусо Абасий, Мактум ибн Аббос Термизий, Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбийлардан нақл қилган.500
Абу Ийсо Муҳаммад Термизий шахсига ва у зотнинг беқиёс маънавий меросига Республикамизда эътибор давлат даражасига кўтарилган. Юртимиз- даги ёшлар ҳам шу буюк аждодларимиздан ибрат олиб ҳаётларининг бирор дақиқасини ҳам бесамар кетказмасалар,буюк даҳолар руҳлари шод бўлган бўлур эди.
Ҳатто жамиятимизга ҳам манфаатли ва аҳамиятли бўлган бўлар эди.
Маргуба Раджапова Закировна,
Андижон давлат университети катта ўқитувчиси
«Tafakkur» 2011-72 б.
4 . Олтин Силсила Саҳиҳул Бухорий К1 таҳририят кенгаши: М.Аҳмаджонов ва б. Тошкент., Hilol Nashr 2012-672 б
«Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти,2017-528 б.
483Ислом. Энциклопедия:А-Ҳ. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2017. – Б. 4.
484 Ислом. Энциклопедия:А-Ҳ. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2017. – Б. 632.
485 Олтин Силсила Саҳиҳул Бухорий. – Тошкент: Hilol Nashr, 2012. –Б. 13.
486 Ислом. Энциклопедия:А-Ҳ. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2017. –Б. 429.
487 Олтин силсила. Саҳиҳул Бухорий. – Тошкент: Hilol Nashr, 2012. –Б. 14.
488 Ўша манба 14-бет.
489 Олтин силсила. Саҳиҳул Бухорий. – Тошкент: Hilol Nashr, 2012. –Б. 15.
490 Ўша манба 15-бет.
491 Ўша манба 16-бет.
493 Убайдулла Уватов. Икки улуғ донишманд: Ҳаким Термизий, Абу Исо Термизий. –Тошкент: Movaraunnahr, 2017. –Б. 63.
494 Ўша манба. –Б. 64.
495 Мамадалиев Саидазим. Имом Термизий. –Тошкент: Мовароуннаҳр, Tafakkur, 2011. –Б. 19.
497 Абу Исо Муҳаммд Ат-Термизий Сунани Термизий I –жилд Тошкент., ,,Адолат» 1999- 3-бет
498 Убайдулла Уватов Донолардан сабоқлар Адбулла Қодирий номидаги ҳалк мероси нашриёти, 1994 йил 23-24 бет
499 Убайдулла Уватов Икки улуғ донишманд: Ҳаким Термизий,Абу Исо Термизий Тошкент .,
,,Movaraunnahr» 2017- 93-бет
500 Убайдулла Уватов Икки улуғ донишманд: Ҳаким Термизий, Абу Исо Термизий Тошкент.,
«Movarounnahr» , 2017-94-бет