"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғийбатдан ва ғийбатга қулоқ солишдан қайтардилар».
Ғийбат мўминнинг обрўсини тўкишдир. Ҳолбуки, бир мўминнинг обрўсини сақлаш барча мўминларнинг зиммасидадир. Мўминда тавҳид борлиги боис унинг ҳурмати каттадир. Зеро, динимизда мўминнинг қони, моли, обрўсини тўкиш ҳаром қилинган. Чунки молу давлат мўминнинг диёнати ва обрўсини тутиб турувчидир. Тавҳид аҳлининг ҳам диний, ҳам инсоний жиҳатлари тавҳид пардаси ичида бўлади. Агар бирон ёмон нарса ҳақида гапирсанг Аллоҳнинг пардаси ортида бўлган бир нарса ташқарига чиққан бўлади. Зикр қилган киши эса Аллоҳ ёпган парданинг ичидаги бир нарсани ташқарига чиқарган бўлади. Бу билан у Аллоҳ таоло тутган пардани йиртган бўлади.
Гапга қулоқ тутган кимса ғийбатчига шерикдир. Зеро, қулоқ тутувчи бўлмаганида бу гап ғийбат бўлмасди. Чунки бу сўзларни кулок тутувчининг олдида айтди, унинг ҳузурида бировнинг пардасини йиртди, обрўсини тўкди. Ғийбат қилиб пардани йиртгани – кулок тутувчининг ҳузурида айбларни зоҳир қилганидир.
Дунё подшоҳларидан бири ўзининг эшигига парда тутиб қўйган бўлса, бирон киши келиб ўша пардани тортиб, йиртиб юборса, унинг бундай журъати учун нималар юз беришини тасаввур қила оласанми?
Яна бир жиҳат борки, қулоқ тутувчи эшитувчи эмас, яъни кулок тутувчи ва эшитувчи кишилар бошка-бошқадир. Чунки баъзида бехосдан бировнинг ғийбати кулоққа чалиниб қолиши мумкин. Лекин эшитувчи бу ишга рози бўлмайди. Аммо қулоқ тутувчи эса, рағбат килиб ғийбатчига шерик бўлади. Чунки у бутун вужудини кулокка айлантириб, қулоқ солади ва унинг ғийбатига рози бўлади.