ИМОМ ТEРМИЗИЙНИНГ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ, «СУНАН» АСАРИ ВА УНГА ЁЗИЛГАН ШАРҲЛАР

ИМОМ ТEРМИЗИЙНИНГ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ, «СУНАН» АСАРИ ВА УНГА ЁЗИЛГАН ШАРҲЛАР

Аннотация. Ҳадис муҳим илм ҳисобланганлиги туфайли ҳадисни ўрганишга кўплаб зотлар ўз умрларини бахш этдилар. Имом Термизий бобомиз ҳам шу улуғ зотлар сирасига кирибгина қолмасдан, улар ичида етакчилардан ҳисобланади. Бу зотнинг олти саҳиҳ ҳадис китоблар сирасига кирадиган «Сунани Термизий» асари ислом уммати учун буюк асар ҳисобланади. Шу хусусдан бу зотнинг асарини ўрганишга уламолар жидду жаҳд билан эътибор қаратганлар. Бу соҳада кўплаб зотлар ўз асарлари билан шуҳрат қозонганлар. Шулар жумласидан: Абу Бакр Ибн ал-Арабий номи билан машҳур бўлган имом, ҳофиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муъофирий, Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Муборакфурий, Рашид Аҳмад ал-Гангуҳий, Муҳаммад Анвар ибн Муаззамшоҳ ибн Шоҳ Абдулкабир ибн Шоҳ Абдулхолиқ ал-Базурий ал- Кашмирийларни келтиришимиз мумкин. Ушбу мақолада Имом Термизийнинг илмий фаолияти, унинг «Сунан» асари ва унга ёзилган шарҳлар тўғрисида малумотлар келтирилди.

Калит сўзлар: Имом Термизий, «Сунан» асари, Термиз ҳудуди, «Сунан» асарига ёзилган шарҳлар.

Abstract. Due to the fact that Hadith is considered an important science, many people have dedicated their lives to the study of Hadith. Our grandfather Imam at- Tirmidhi is not only one of these great people, but also one of the leaders among them. His work «Sunani at-Tirmidhi», which is included in the six reliable collections of Hadith, is considered a great work in the eyes of the Islamic community. In this regard, scholars have paid great attention to the study of this work. Many breeds have gained fame for their works in this field. Among them; Imam known as Abu Bakr ibn al-Arabi, Hafiz Muhammad ibn Abdullah ibn Muhammad al-Muafiri, Imam Hafiz Abu Ali Muhammad Abdurrahman ibn Abdurahim al-Mubarakfuri, Rashid Ahmad al-Ganguhi, Muhammad Anwar ibn Muazzamshah ibn Shah. We can mention Abdulkabir ibn Shah Abdulkhaliq al- Bazuri al-Kashmiri. This article provides information about the scientific activities of Imam Tirmidhi, his work «Sunan» and the commentaries written on it. The commentaries written on the work have been included from his time to the present day.

 

Keywords: Imam Tirmidhi, work of «Sunan», region of Termiz, commentaries written on Sunan.

Машҳур муҳаддис Абу Исо Термизийнинг шахсий ҳаёти ва баркамол ижодининг ҳар томонлама ўрганилиши туфайли буюк бобокалонимизнинг ҳозирги давримиз учун ҳам ўрнак бўладиган кўп ибратомуз фазилатларининг гувоҳи бўламиз. Энг аввало, ат-Термизийнинг ёшлигидан илм-фанга ғоятда чанқоқлиги ва зўр ҳавас билан қизиқиши, бу борада ҳар қандай қийинчиликларга ҳам бардош бериб ўз мақсади, яъни ўз билимини ошириш йўлидаги жидду-жаҳди катта таҳсинга сазовордир. Ёзма манбаларда келтирилишича, ҳадисшунослик илми саккизинчи асрнинг иккинчи ярмидан ўн биринчи аср ўрталаригача асосий ва зарурий машғулотлардан бири даражасига айланган. Бу даврда Шарқнинг турли мамлакатларидан бўлган тўрт юздан ортиқ муаллифлар ана шу илм (ҳадисшунослик) билан шуғулланганлар. Маълумки, ўз билимини ошириш борасида ат-Термизий кўпгина хорижий мамлакатларни зиёрат қилган. Элма-эл кезиб, чўлу биёбонлар ошиб ровийлардан эшитган ҳадисларини йиғиш билан шуғулланган. Уларни тартибли равишда ёзиб қайд қилиш билан бирга ушбу ҳадисларни қанчалик даражада саҳиҳ, ҳасан ёки заиф, мавзу (сохта, ўйлаб чиқарилган) эканлигини қайта-қайта текширган, илмий равишда чуқур тадқиқ этган.

Исм ва насаби Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Аз-Заҳҳок Ас-Суламий Ал-Буғий Ат-Термизий. Кунялари эса — Абу Исо (яъни, Исонинг отаси)дир. Термизийнинг насаби кўпгина манбаъларда ана шундай зикр қилинган. У зотнинг насаби ҳақида яна икки хил қовл бор. Биринчиси, Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Шаддод дейилади. Иккинчиси, Муҳаммад ибн Исо ибн Язид ибн Савра ибн Ас-Сакан дейилади.

Ат-Термизий ҳижрий 209 йилда (милодий 824-825 йилда) таваллуд топдилар. Ҳофиз Аз-Заҳабий «Мийзон-ул-иътидол» китобида Термизийнинг ҳижрий 279 йилда вафот этганларини зикр қилиб, «Вафот этган вақтларида етмиш ёшда эдилар», дейди. 501

Аллома Мулла Али Ал-Қорий ҳам «Аш-шамоил» асари шарҳида худди шу гапни айтади. Имом Термизийнинг туғилган ватанлари бугунги Ўзбекистондир. Ат-Термизий Буғ қишлоғида таваллуд топдиларми ёки Термиз шаҳридами? «Ал-Буғий» деб Буғ қишлоғига нисбат берилишлари ё бу қишлоқда туғилганлари ёки у ерда яшаб, вафот этганлари туфайли бўлади.

Мулла Али Ал-Қорий ҳазратлари Термизийнинг ўзларидан бундай деганларини нақл этади: «Бобом, Лайс ибн Сайёр даврида Марвазда яшар эдилар. Кейин Термизга кўчганлар»502.

Буғ — Термизга қарашли бир қишлоқ бўлиб, шаҳардан олти фарсаҳ (Фарсаҳ — тўрт соатлик масофа, 12. 000 қадамлик йўл. ) нарида жойлашган. Термизий шу қишлоқдан бўлиб, бу қишлоқ тобе бўлган Термиз шаҳрига нисбат берилган бўлишлари эҳтимоли кўпроқ. Термиз — эски Жайҳун, ҳозирги Амударё ёқасида жойлашган жуда қадимий ва жуда ажойиб шаҳардир.

Термизий олдинги имомларнинг кўплари билан кўришган ва улардан баҳраманд бўлган. Термизий даври ҳижрий учинчи аср, ҳадис илмларида буюк юксалиш бўлган давр эди. Кутуби ситта – олти энг машҳур ҳадис китоби муаллифи бўлган имомлар, яъни олти энг улуғ муҳаддис ана шу олтин даврда яшаб камол топдилар. У зотларнинг таваллуд ва вафот йиллари қуйидагича:

  1. Муҳаммад ибн Исмоил Абу Абдуллоҳ Бухорий, ҳижрий 194-256 й.
  2. Муслим ибн Ҳажжож Ал-Қушайрий Абул Ҳусайн, ҳижрий 204-261 й.
  3. Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, ҳижрий 209-279 й.
  4. Абу Довуд Сулаймон ибн Ал-Ашъас Ас-Сажистоний, ҳижрий 202-275 й.

Аҳмад ибн Шуайб Абу Абдураҳмон Ан-Насаий, ҳижрий 215-303 й.

  1. Ибн Можа Муҳаммад ибн Язид ибн Можа Абу Абдуллоҳ, ҳижрий 209- 273 й.

Ат-Термизийнинг кўпчилик таснифлари, жумладан, унинг машҳур асари

«Ал-Жомиъ» ҳам ўз ватанига қайтганидан кейин яратилган. Ўз ижодий фаолияти даврида ат-Термизий ўндан ортиқ асарлар яратди. Унинг маданий меросида, шубҳасиз, «Ал-Жомиъ» асари катта аҳамиятга эгадир. Бу асар «Ал- Жомиъ ас-сахийҳ» («Ишончли тўплам»), «Ал-Жомиъ ал-кабийр» («Катта тўплам»), «Сахийҳ ат-Термизий», «Сунани Термизий» («Термизий суннатлари») номлари билан ҳам юритилади. Муаллифнинг йирик асарларидан яна бири «Аш-шамоил ан-набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари»)дир. Бу асар «Аш-шамоил муҳаммадийя», «Аш-шамоил фи шамоил ан-набий соллаллоҳу алайҳи васаллам» номлари билан ҳам аталади. Ушбу асар Саудия Арабистонида истиқомат қилган ватандошимиз Саид Маҳмуд Тарозий (у 1992 йили вафот этган) томонидан ўзбекчага ўгирилган (араб алифбосида ва кириллчада Тошкентда бир неча бор нашр қилинган).

«Китоб ат-таърих», «Китоб ал-илал ас-сағийр ва ал-илал ал-кабийр», «Китоб уз-зуҳд» («Тақво ҳақида китоб»), «Китоб ал-асмо вал-куна» («Ровийларнинг исми ва лақаблари ҳақида китоб»), «Ал-илал фил-ҳадийс» («Ҳадислардаги иллатлар ёки оғишлар ҳақида»), «Рисола фил-хилоф вал-жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»), «Асмо ус-саҳоба» («Пайғамбар саҳобаларининг исмлари») шулар жумласидандир.

Олимлар Имом Термизий турли асарлар тортиқ этганларини таъ- кидлашади. Уларнинг фикрига кўра, у зотнинг асарлари қуйидагилардир:

«Ал-Жомиъ-ас-саҳиҳ» (Ишонарли тўплам, яъни «Сунани Термизий»); «Аш- шамоил» («Шамоили Муҳаммадия»); «Ал-Ҳол»; «Ат-тарих»; «Аз-зуҳд»; «Ал- асмў ва ал-куно» («Исмлар ва кунъялар»). Термизийнинг бошқа асарлари ҳам бўлиши мумкин.503

Абу Исо Термизийнинг яна бир йирик асари «Аш-шамоил ан-набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари») деб аталади. Бу асар баъзи ман- баларда «Аш-шамоил фи шамоил ан-набий саллаллоҳу алайҳи вассаллам»,

«Аш-шамоил ал-Муҳаммадия» номлари билан ҳам келтирилган. Асар пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётлари, у зотнинг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилат ва одатларига оид тўрт юзу саккиз ҳадиси шарифни ўзига жамлаган қимматли манбадир. Бу ўринда шуни таъкидлаш керакки, ушбу мавзу яъни пайғамбар алайҳиссаломнинг фазилатлари, одатлари ҳақидаги ҳадисларни тўплаш билан жуда кўп олимлар, муҳаддислар шуғулланганлар ва бу хилдаги ҳадислар турли-туман китоблардан ўрин олган. Лекин ат-Термизий асарининг бошқалардан афзаллиги ва фарқи шундаки, муаллиф имкони борича пайғамбар алайҳиссалом фазилатларига доир барча ҳадисларни мунтазам равишда тўплаб, мантиқан изчил бир ҳолатда тартибга келтирган ва ўзига хос мустақил, яхлит китоб шаклида тасниф қилган. Араб тилида битилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ва ҳошиялар ҳам ёзилган. Улардан Абдурауф ал-Муновий ал-Мисрийнинг (вафоти 1003 ҳижрий йили) «Шарҳ уш-шамоил», Али ибн Султон ал-Ҳаравий ал-Қорийнинг (вафоти 1192 ҳижрий йили) «Жамъ ул-васоил фи шарҳи аш- Шамоил», Сулаймон ибн Умар ибн Мансур ал-Жумалнинг «Ал-Мавоҳиб ал- Муҳаммадийя бишарҳ аш-шамоил ат-Термизийя» кабиларни келтириш мумкин. Бу асарнинг бир қўлёзмаси Қоҳирадаги ал-Азҳар кутубхонасида 144 ҳадис илми рақами остида сақланмоқда, Муҳаммад ибн Жасус ал- Моликийнинг (вафоти 1182 ҳижрий йили) «Ал-Фавоид ал-жалийла ал-баҳийя ала «Аш-шамоил ал-Муҳаммадийя (бу асар 1927 йилда нашр қилинган) ва ниҳоят ал-Азҳар университетининг собиқ шайхи Иброҳим ал-Божурийнинг (вафоти 1277 ҳижрий йили) «ал-Мавоҳиб ал-Ладунийя ала аш-шамоил ат- Термизийя» каби шарҳларини кўрсатиш мумкин. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, асар тили оддий ва равонлиги, соддалиги билан ҳам ажралиб туради. Муҳим тарихий манба сифатида «Аш-шамоил ан-набавия» форс ва турк тилларига ҳам таржима қилинган. 1248 ҳижрий йили Ҳисомиддин ан-Нақшбандий томонидан туркий тилга қилинган таржимаси араб тилини билмайдиган туркий халқлар учун ғоятда фойдали қўлланма бўлиб хизмат қилади. Ат-Термизийнинг ушбу асарига шарҳ ёзган шайх иброҳим ал-Божурий: «Имом Термизийнинг «Аш-шамоил ан-набавия» китоблари ўз бобида яккаю ягона асардир. Унинг овозаси Мағрибу Машриққа бориб етди», деб таъкидлайди504. Олдинроқ эслатиб ўтганимиздек, асарнинг Саудия Арабистонида истиқомат қилган ватандошимиз Саййид Махмуд Тарозий томонидан она тилимизга қилинган мухтасар таржимаси 1990 йили Имом Термизийнинг 1200 йиллик юбилейи муносабати билан Тошкентда қайтадан нашр қилиндики, бу ҳол буюк муҳаддиснинг қимматли асарини ўрганишда катта аҳамият касб этиши шубҳасиздир. «Аш-шамоил ан- набавия»нинг айрим қўлёзмалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида ҳам сақланмоқда.

Ат-Термизийнинг бу муҳим асарига бир қатор шарҳлар ҳам ёзилгандир.

  1. «Оризат ал-Аҳвазий ала китоб ат-Термизий». Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулла ал-Ашбилийнинг «Оризат ал-Аҳвазий ала китоб ат-Термизий» номли 13 жуздан иборат шарҳларини келтириш мумкин. Ушбу шарҳ дастлаб 1931 йилда Қоҳирада нашр қилинган. Асарнинг қадимий тўлиқ бир қўлёзма нусхаси Мадинаи Мунавварадаги кутубхонада сақланади, бошқа бир қўлёзма нусхаси аллома аш-Шайх Рафийъаддин ал-Бухорийнинг кутубхонасида мавжуд.

Абу Бакр Ибн ал-Арабий номи билан машҳур бўлган имом, ҳофиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муъафирий Ишбилияда 468 ҳижрий йилда туғилган. Ёшлиги ўз шаҳрида ўтди. У ерда дастлабки таълимни отасидан олди. Кейинчалик Шом ва Бағдод шаҳарларига сафар қилди ва у ерда Имом Ғаззолий, Абу Бакр аш-Шоший ва Туртуший каби олимлар ҳузурида фақиҳ бўлди. Бу зот ҳадис, фиқҳ, усул, тафсир, одоб ва тарих йўналишларида китоблар таълиф қилдилар. Бир неча йиллар Ишбилияда қозилик қилдилар. Фосс шаҳрида 543 йил робиул охир ойида фавот этди ва ўша ерда дафн қилинди.

Бу шарҳ ҳақида Ибн Ҳоликон қуйидагиларни айтади: «Оризотул аҳвазий жумласининг маъноси, оризотун – сўзамол, аҳвазий эса бирор нарса борасида чаққон бўлган ҳолатга айтилади» 505

  1. «Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий». Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Муборакфурий (1283 1353) қаламига мансуб яна бир шарҳ ҳам «Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат- Термизий» деб аталади. Тўрт жузъдан иборат бўлган бу асар 1979 йилда Байрутда нашр қилинган (Ҳиндистон нашри ҳам мавжуд).

Шайх Абу Али Муҳаммад ибн Абдураҳман Муборакфурий 1283 йил Аъзом кода ҳудуди Муборакфур қишлоғида туғилган. Шу жойда отасининг қўлида тарбия топиб,ёшлигидан Қуръони Каримни ўқиб,ёдлади,ва бир неча урдуча ва форсча рисолаларни ўқиди. Кейинчалик қўшни жойларга бориб у ерда араб тилидан сарф ва наҳв билмларини ўрганди. Фиқҳ,мантиқ,усул каби фанларни ўрганди. Яна бошқа жойларда ҳадис илмларини хусусан Сиҳоҳи ситта ва улар атрофидаги китобларни ўрганди.

Шайхимиз илм таҳсилидан кейин ўз ватанларига қайтиб У ерда «Дорут таълим» номли илм даргоҳи тузади ва у ерда илм нурини кенг даражада ёйди. Яна шайх бир неча мадрасалар таъсис этди. Бу зот ақлий илмлар борасида ҳам етук бўлган.

Бу шарҳ аввалида мусанниф икки жилдли «Муқаддимату Туҳфатул- Аҳвазий» ни келтириб бунда бир боб бўлиб, боб ичида қирқ битта фаслга бўлган. Биринчи фасл ҳадис илми бўйича таъриф берилиб яна кейинги фаслларда Жомеъи Термизий ичидаги мавзулар, сўзларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Яна ровийлар ҳам алоҳида фаслда келтирилган. Фасллар ичида ал- Муборакфурийнинг асарлари ҳам алоҳида зикр қилинган.

«Туҳфатул Аҳвазий» шарҳига келадиган бўлсак, у тўртта катта жилддан иборат. Ер ундай бошқа шарҳ топилиши қийин. Ислом мамлакатлари уламолари бунга таҳсин айтган. Шайх бу шарҳда бир неча алоҳида хусусиятларни келтирган. Уларни бир-бир келтириб ўтамиз:

  1. Термизий ровийларидан ҳар бир ровийнинг таржимаи ҳолини алоҳида алоҳида зарурат ва ҳожат миқдорида келтириб, баъзи ўринларда баъзи ровийларнинг таржимаи ҳолини кенг қилиб келтирилган.Термизий ривоят қилган ҳадисларни тахриж қилган ва уларни жомеъсининг бобларига монанд келтирган. Яъни Имом Термизий ҳадисларни тахриж қилган муҳаддислардан мувофиқ келган исмларни, асар ва таълифларига ийродларни зикр қилган.
  2. Иснодий ва матний мушкилаларни изоҳлаш ва уларнинг ечимида бор кучини сарфлайди.
  3. Ҳадисларни шарҳлаш,изоҳлашда ҳадис ва фиқҳ уламоларининг эътиборли сўзларини, суянарли баҳсларини келтирган, эҳтимолли, рози бўлинмаган сўзларни келтирмаган.
  4. Термизий ҳар бир бобда ўзининг «Бу бобда Фалон Фалондан қилган ривояти ҳам бор» жумласи ила келтирган ҳадисларни тахриж қилган, имкони борича лафзлари билан зикр қилган. Баъзилари борасида ўзининг фикрларини билдириб, баъзилари ҳақидаги танқидчи муҳаддисларнинг сўзларини келтирган.
  5. Имом Термизий кўп бобларда одатига хилоф тарзда бобга тўғри келадиган ҳадисларни зикр қилмаган. Шайх уларни зикр қилиб, тахриж қилган.
  6. Имом Термизий мазҳаб уламоларини камдан-кам зикр қилган. Шайх ихтилофларни кенг қилиб баён қилган. Имом Термизий зикр қилмаган бир неча уламоларнинг сўзларини зикр қилган.
  7. Имом Термизий ҳадис ва унинг тасъҳиҳи борасида тасоҳулга йўл қўйган. Шайх таҳсини Имом Термизийнинг таҳсини ва тасъҳиҳидан кейин бир неча бошқа аҳли ҳадиснинг тасъҳиҳини қалб хотиржам бўлиши учун зикр қилиб қўйган.
  8. Имом Термизий ҳадисни тасъҳиҳи борасида тасоҳул қилган ўринлардан алоҳида огоҳлантиради. 506
  9. Имом Термизий бир неча ўринларда аҳли илмларнинг ихтилофларини зикр қилгану лекин рожиҳни маржуҳдан ажратмаган. Шу ўринларнинг рожиҳини зоҳир қилган.
  10. Имом Термизий фақиҳларнинг мазҳабларини ва уларнинг сўзларини зикр қилиб, бу мазҳаблар ва сўзларнинг далилини зикр қилмаган. Шайх эса буларга алоҳида тўхталиб далилларни келтирган. Маржуҳ қовлларнинг далилларини заиф қилган. Ўзининг наздидаги рожиҳ сўзни таҳқиқ қилиб, асар ва ҳадислар билан қўллаб қувватлайди. Бирини иккинчисидан таржиҳ қилишда ута эҳтиёткор бўлган.507
  11. «Қутул Муғтазий ала Жамиит Термизий». Бу асар машҳур олим, муҳаддис, муфассир Жалолиддин Имом Суютийнинг асарларидир. Исм ва насаблари: Абдураҳмон ибн Камол Абу Бакр ибн Муҳамад ибн Собиқуддин ибн Фахр Усмон ибн Нозируддин Муҳаммад ибн Сайфуддин Хизр ибн Нажмуддин Абул Фалоҳ Айюб ибн Носируддин Муҳаммад ибн Шайх Ҳумомуддин ал-Хузойрий ас-Суютий ат-Тулуний. Куниялари: Абул Фазл. Лақаблари: Жалолиддин. Нисбатлари: Мисрнинг юқори ҳудудидаги «Асют» номли жойигадир.

Туғилишлари: Қоҳирада душанба куни шом намозидан кейин туғилганлар. 849 йилнинг ражаб ойида. Туғилишлари отаси онасидан китоб олиб келишни илтимос қилганларида кутубхонада бўлган. Тўлғоқлари келиб, кутубхона ичида туққанлар. Шунинг учун ҳам у зот «Ибнул кутуб» лақабини олганлар.

Улғайишлари: Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ ҳилм ва фазл хонадонида ўсиб ундилар. Оталари Асъютнинг қозиларидан бўлганлар. Сўнг Қоҳирага кўчиб кетганлар. Оталари раҳимаҳуллоҳ Имом Суютий беш ёшу етти ойга етганларида вафот этдилар. Сўнг у зот Камолуддин ибн Ҳумом раҳима- ҳуллоҳнинг васийликларида етим ҳолда ўсдилар. У зот илм ва ҳифзда алоҳида бир мартаба соҳиби эдилар. Қуръонни саккиз ёшга етмасдан ёд олдилар. Натижада илм ўртасида буюк қобилият соҳиби бўлдилар.

Яшаган асрлари: Имом Суютий яшаб ўтган аср илм учун олтин даврлардан бўлган. У вақтда Миср, Бағдод, Дамашқ қорилар, уламолар ва муҳаддислар билан тўлиб тошган эди. У даврда Мамлуклар арабларнинг ҳокимларимиз деб мақтанишар эди. Уламолар араб тили луғатига, Исломий илмларга, Қуръони каримга қаттиқ аҳамият беришлари илм-фаннинг ривожланишига сабаб бўлган, мадрасалар ривожланиши, уламолар ва қозиларнинг ҳурматлари ўсишига сабаб бўлган.

Имом Суютийнинг ҳаётлари: Имом Суютийнинг ҳаётлари илм олиш, ёд олиш, илм бериш, фатво бериш таълиф қилиш, бахс ва мунозара қилиш билан ўтди. Ҳатто у зот ўзлари ҳақида: «Мен илм ва унга дақиқ назар қилиш, тадқиқот қилиш, ҳақиқатларига етиш, дақиқ нуқталарини англаб етиш, аслларига шунғиш менинг фитратимга солинган ва менга маҳбуб қилинган кишиман. Менинг танамда бирор тук ўрни йўқки, у билан суғорилган бўлса. Бу йўлда мен жоҳиллардан кўп азиятлар кечдим. Ва бу салаф уламоларнинг Аллоҳ жорий қилган суннатидир», — деб айтганлар. Бу қисқача калом у зотнинг илмдаги даражотларини ва у зот ўз асрининг олимларининг илм олишлари ва ҳар замон ва ҳар маконларда инсонларга манфаат берадиган китоб таълиф қилишдаги аҳамиятларини кўрсатади. Ва буни у зот тафсир, ҳадис ва бошқа турли фанларда ёзган жудаям дақиқ китоблари ҳам равшан кўрсатиб туради.

Илм талаб қилишлари: Ўша давр мусулмонларининг фарзандлари Қуръонни ёдлаш ва унинг маъноларини англашда бир-бирлари билан мусобақа ўйнар эдилар. Энди ўша давр қозиларидан бирининг фарзанди бўлган, олимнинг уйида ўсган Имом Суютий ҳақида нима дейсиз. У зот юқорида айтганимиздек ёшлари саккиздан ўтмасдан туриб Қуръонни ёд олиб бўлган эдилар. Чунки у зот буюк олимнинг қўлида тарбия топган эдилар. ва бунинг натижасида ҳанафий китоблардан, «Ал-Ҳовий», «Китобут таҳзиб ва равзатут толибин», «Умдатул муттақин» каби Шофиъий фуруъларида ҳам кўплаб матн китоблар ёд олдилар.

Сўнг Шамсуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ас-Сайромий раҳимаҳуллоҳнинг қўлларида «Саҳиҳи Муслим», «Минҳажун Нававий»,

«Минҳажул вусули лил Байзовий фи усулил фиқҳи», «Шифо», «Алфия ибни Молик» китобини ўқий бошладилар. Бу эса ҳижрий 866 йили ражаб ойида бўлди. Ва у зот устозининг хатлари билан йзилган ижозани олдилар.508 Сўнг ўзлари китоб таълиф қила бошладилар.

Имом Суютийнинг риҳлатлари: У замонда уламолар илм олиш учун, ҳадис эшитиш учун, баъзи масалаларда саволларига жавоб топиш учун риҳлат қилар эдилар. Бу сафарлари эса илмларини яанада сайқаллаш ва бошқа юрт уламолари билан учрашиш учун сабаб бўлар эди. Имом Суютий сафар борасида ҳам ўз насибаларини олдилар. Ва 869 ҳижрий йили Маккаи мукаррамага риҳлат қилдилар. Уламоларидан илм олдилар ва мукаммал бир йил таълим олдилар. Бу риҳлатларида Ҳарамайннинг улуғ уламоларидан кўплаб илм олдилар. Шунингдек Мисрнинг бошқа шаҳарларига ҳам кўплаб риҳлатлар қилдилар. 509

Машҳур устозлари: Олимуддин Солиҳ ибн Амр ибн Рислон ал-киноний. Қозиларнинг қозиси бўланлар 868 йилда вафот этдилар. У зотдан фиқҳ олдилар ва мулозамати том қилдилар.

Шайх Шарофуддин ал-Муновий, Яҳё ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад, Шофиъий мазҳабида қозиларнинг қозиси, мазҳабда мужтаҳид, 871 йил вафот этганлар.

Жалолуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Аллома Шайхул ислом Шофиъий, 864 йили вафот этганлар.

Тақиюддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шимний Тамимуд Дорий розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан. Шайхул ислом Абул Аббос ал-ҳанафий, 872 йил вафот этганлар.

Муҳйиддин Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Масъуд ар-Румий ал- Бурғумий Абу Абдуллоҳ ал-ҳанафий ал-Кафижий, 879 йили вафот этганлар.

Ушбу шарҳни ўрганиб чиқилгандан сўнг, қуйидаги хулосаларга келдик:

Мусанниф раҳимаҳуллоҳ китобни таълиф қилишда ҳадисларда ва лафзларида мухтасар қилишга ҳаракат қилиб фақатгина шоҳид маҳулларини зикр қилганлар. Ёки лафзи ғариб сўзлардан иборат бўлса, уни шарҳлардан ва луғат китоблардан қидириб, ҳаммага маълум луғатга алмаштиришга ҳаракат қилганлар. Бунда асосан Ибн Асир раҳимаҳуллоҳнинг «Ан-ниҳоя» китобларидан фойдаланганлар. Чунки бу киоб уламоларнинг орасида яхши ҳурмат қозонган. Ёки ҳадисда бирор нозик нукта, ривоятлардаги лафзларда мавқуф, марфуъ, васл ва ирсол борасида ихтилофлар бўлса, ёки бошқа бир иллатлар бўлса, уларга янги ўрганайтган толиби илм учун оғир бўлмасин деб осон белгилар билан ишора қилиб ўтанлар. Унда салаф уламоларнинг сўзларини нақл қилганлар. Кўпинча Ибн Саййидин-Нас, Ибнул Арабий, Ҳофиз Ироқийларнинг сўзларидан фойдаланадилар. Чунки улар Жомеъут Термизийни қўлларидан келганича шарҳ қилганлар. Ва яна чунки улар ҳадисда биринчи уламолардандир. Шунингдек, у зот баъзи ўринларда мушкилани ечиш учун ўзларининг сўзларини ҳам келтириб ўтадилар. Нима учун келтирмасинлар, ахир у зот ўз замонасининг энг улуғ имомларидан бўлганлар.

Имом Суютий Жомиъут Термизийни тўлиқ шарҳ қилмаганлар. Балки унда фоида бор ўринларнигина қилганлар, ундан ошмаганлар.510

Имом Суютий «Уқуду забаржад»нинг муқаддимасида шундай дейдилар:

«Билингки менда ҳадис соҳасидаги ҳар бир машҳур китобга таълиқим бор. Улар: «Муватто», «Муснаду Шофиъий», «Имом Абу Ҳанифа муснадлари», ва

«Кутубу ситта»». Имом Суютий бу ва бошқа баъзи китобларида шу сўзини айтганлар. Ва унга «Ат-ташвиҳ ала Жамиис Саҳиҳ» китобларида ҳам бунга ишора қилганлар. Ва унда: «Кутубу ситтанинг ҳар бирига бу каби йўсиндаги бир бир китоб таълиф қилишни хоҳладим», деганлар.

Имом Суютий китобнинг муқаддимасида китобнинг номи билан очиқ айтиб: «Бу кутубу ситтага ёзган китобларимни тўртинчиси. Улар: Имом Бухорийнинг Саҳиҳларига «Ат-Ташвиҳ» номли, Имом Абу Довуднинг Сунанларига «Мирқотус суъуд» номли ёзган таълиқотим каби Абу Исо Термизийнинг «Жомиъ»ларига ёзган таълиқотим ва уни «Қутул Муғтазий ала Жамиит Термизий» деб номладим», деганлар. Шунингдек Али ибн Сулаймон ад-Дамантий ал-Бужумуъвий (ҳижрий 1306 йили вафот этган) китобнинг номини мухтасарларида таъкидлаб ўтганлар ва: «ва уни Қутул Муғтазий ала Жамиит Термизий деб номладим...», деб келтирганлар.

Китобнинг ўрни ва аҳамияти. Бу китоб Имом Суютий ҳар бир керакли ўринларга таълиқлар бериб ўтганлари сабабли жудаям манфаатли ва фойдали таълиқ ҳисобланади. Бу узун шарҳ ҳам эмас, ўта қисқа ҳам эмас. Имом буни ўртасини тутганлар. Ва ўзларининг илмларининг кенглиги билан тушунишга халақит берадиган иборалани шарҳлаганлар ва бир неча маънони англатадиган лафзларни аниқлаштириб ўтганлар.

Бу меҳнатларида Жомеъ-ут Термизийнинг энг машҳур шарҳларига суянганлар:

«Оризотул Аҳвазий» Қози Абу Бакр ибнул Арабий, 543 йили вафот этганлар.

«Ан-нафҳуш Шазий фи шарҳи Жомеъ-ат Термизий» Ибн Саййидин Наас ал-Имъярий, 734 йили вафот этганлар.

«Таклимату шарҳи Термизий» Ҳофиз Зайниддин ал-Ироқий, 806 йили вафот этганлар.

Буларга қўшимча тарзда кўплаб бошқа китоб ва манбалардан фойдаланганлар. Ва булардаги барча мўътабар маълумотларни умумлаштириб, ўртача қилиб, энг қаймоқ хулосасини толиби илм ёки бу улуғ ҳадис тўплами «Жомеъ-ат Термизий»дан фойдаланмоқчи бўлган мўминларга тақдим қилдилар.

Имом Суютийнинг бу муборак асарларидан у зотдан кейин ўтган буюк олимлар Имом Муборакфурий, Имом Баннурий, Имом Гангуҳий, Имом Девбандий ва бошқалар кўплаб фойдалар олганлар.

Бу китобнинг номи ҳақида Ҳожи Халифа ўзининг «Кашф аз-зунун» асарида келтириб ўтган511. Жалолиддин ас-Суютий ушбу шарҳида ат- Термизийнинг «Сунан» асарини юқори баҳолаб уни қуйидагича таърифлайди:

«Имом Термизийнинг «Сунан» асари бобларга бўлинган. Бу ҳам бир илм. Асардаги фиқҳ масалалари ҳам бир илм. Сахийҳ билан сақимни ажратувчи илални айтишлари ҳам бир илм. Уларнинг ўртасидаги ҳадис турларини зикр этиш ҳам бир илм. Ровийларнинг номлари ва лақаблари ҳам алоҳида бир илм. Жарҳ ва таъдийл, Расулуллоҳни топган ва топмаган ровийларни белгилаш иснодли ривоят. Унда келтирганларнинг ҳаммаси ижмолий илм турларидир. Аммо тафсилийси жуда ҳам кўп. Хуллас, бу асарнинг қимматли жиҳатлари мажмуалар тўпламидир»

  1. «Ал-кавкаб ад-дуррий ала ат-Термизий». Рашид Аҳмад ал- гангуҳийнинг шарҳи. Рашид Аҳмад ал-Гангуҳий 1244 йилда зул-қаъда ойида Покистоннинг Гангуҳ шаҳрида туғилган. Холид Муҳаммад Тақий қўлида форсча рисолаларни ўрганди, Муҳаммад Бахш Мавлавийда наҳв ва сарфни ўқиди. У зотнинг баъзи рисолалари бор: «Тасфиятул қулуб», «Имдодус сулук», «Зубдатул маносик» ва бошқалар. Етук шогирдларидан бири Шайх Муҳаммадяҳё Кандеҳлавий устозининг «Жомеъ-ат Термизий»дан дарсларини жамлаб «Ал-Кавкаб Ад-Дурий» номи ила босмадан чиқарди. 1323 йилда жумодул-аввал ойининг жума кунида вафот этдилар.

Бу шарҳ ҳажми кичкина ва фойдаси кўплиги билан бошқа шарҳлардан ажралиб туради. Бу шарҳ жуда муҳимки, буни фақат «Жомеъ-ат Термизий»ни кўп муддат дарс берган, дақиқ жойларини билган, кишиларгина билади. Сўзларни қисқа гап ила ривоят қилган, ортиқчаликка йўл қўймаган, шарҳда яна муаллифни қалби поклиги, ёрқинлиги, муҳаббати ила чиққан дақиқ нуқталар баён қилинган. Баъзи важҳларни баъзисидан таржиҳ қилишда тўғри сўз бўлиши, маънолар ичидан бир маънони дақиқ ва кўп шуғулланиши билан таъйин қилиб олиши, ва ҳанафий мазҳабига келган таъналар га жавоб бериши билан ҳам ажралиб туради.

Мусаннифнинг адабий топқирлиги кўп ўринларда билиниб туради. Бу шарҳни жамлаган Муҳаммад Закарийё бу китоб матнларига бир булоқдан суғорилган бошқа шарҳ китоблардан қўшади. Масалан «Базлул мажҳуд»

«Ломе ад-Дарорий» ва бошқа китоблардан қўшган. Яна ўта фойдали, яширин жойларини очиб берадиган,мужмал жумлаларни равшанлаштирадиган таълиқ қўшган. Тўрт мазҳаб китобларидан олган маълумотларни зикр қилган.512

  1. «Ал-Арф аш-шазий ала Жомеъ-ат Термизий». Муҳаммад Анваршоҳ ал-Кашмирийнинг икки жузъдан иборат асари. (бу асар ҳам Ҳиндистонда чоп этилган)

Муҳаммад Анвар ибн Муаззамшоҳ ибн Шоҳ Абдулкабир ибн Шоҳ Абдулхолиқ ал-Базурий ал-Кашмирий 1292 (ҳижрий) йилда 27 шавволда шанба куни Кашмирнинг Вуднон қишлоғида туғилган. Даслабки билимни отасидан олди, ва яна баъзи асарларни шаҳар уламоларидан олди.

Кейинчалик Ҳ