"Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,
ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий
алломаларнинг беназир меросини илмий асосда
чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир."
Шахноза Раззоқова Жўраевна,
«Жўйбори калон» ўрта махсус аёл-қизлар ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Аннотация. Ушбу мақолада Абу Исо Термизийнинг ҳаёти, маънавий мероси, Термизий томонидан баён этилган ҳадислар ва унда инсонни ҳалоллик, адолат, эътиқод, диёнат, поклик, меҳнатсеварлик, мурувватлилик, меҳр-шафқат, ёши катталар, ота-она ва қариндошларга ҳурмат ғоялари илгари сурилган ҳамда, шахс таълими ва тарбиясини ташкил этиш каби буюк мероси ёритилган.
Калит сўзлар: Ислом дини, поклик, камтарлик, холислик, бир-бирини қадрлаш ва маънавий мададкор, ўзгаларга меҳр-оқибат кўрсатиш, сахийлик, очиқ кўнгиллилик, ота-она, катталар ва қариндошларга нисбатан мурувватли бўлиш.
Abstract. In this article, the life and spiritual heritage of Abu Isa Tirmidhi, the hadiths narrated by Imam Tirmidhi and the ideas of honesty, justice, faith, piety, purity, hard work, kindness, compassion, respect for the elderly, parents and
![]() |
relatives are discussed in it. and its great heritage, which serves to form personal education and upbringing, is highlighted.
Keywords: Islam, purity, modesty, impartiality, valuing each other, showing kindness to others, generosity, open volunteering, being kind to parents, elders and relatives.
«Буюк аллома ва адибларимиз, азиз авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида
эътибор беришимиз керак».
Юртимиз Ислом нури ила мунаввар бўлган аср инсоният тарихида Шарқ уйғониши даври деб аталади. Ўша асрдан бошлаб диёримизда бутун дунёга мударрис бўлган, бутун Ислом оламида эътироф қилинган буюк алломалар етишиб чиқа бошлаган. Хусусан, Ислом умматига Қуръони Каримни тафсир қилиш ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифларни етказиш ва шарҳлаш борасида буюк ватандошларимизнинг хизмати беқиёс бўлган.
Ана шу буюк муҳаддислардан бири – буюк ватандошимиз имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳдир. Бу зотнинг тўлиқ исми шарифлари Абу Исо Муҳаммад ибн Исо аз-Заҳҳок ас-Суламий ал Буғий ат-Термизийдир. Имом Термизий болалигидан ниҳоятда зийраклиги, мисли кўрилмаган ўткир хотираси, ноёб иқтидори билан тенгқурларидан ажралиб турган Термизий турли фанларни, айниқса ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллайди. У замонасининг буюк муҳаддисларидан ҳадис тинглаш мақсадида Ислом оламининг кўпгина мамлакатларига сафар қилади, узоқ йиллар Ироқда, Исфаҳон, Хуросон, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада яшайди.
Манбаларда ёзилишича, ҳадисларни тўплашда ва ўрганишда Термизий ҳар бир қулай фурсатдан унумли фойдаланган. У йўлда, сафарда бўлганда ҳам ёки бир жойда муқим турганда ҳам ўз устозларидан, учратган ровийларидан эшитган ҳадисларни дарҳол ёзиб олиб, уларни тартибли равишда, алоҳида-алоҳида қайд қилиб борган.
Имом Бухорий билан Имом Термизий ҳазратларининг устоз-шогирдлик фаолияти, дўстликлари беқиёсдир. Чунки бу муносабат ва дўстлик илму маърифат оламига, ҳадис оламига, ислом оламига кўп улуғ самаралар берган.
![]() |
Бу икки беназир зотнинг устоз-шогирдлик ва дўстлик фаолиятида уч муҳим жиҳат кўзга ташланади.
Биринчи. Диннинг поклиги ва ҳадислар саҳиҳлигини сақлашда ҳамкорлик қилиш, устозлик ҳурматини сақлаш, вафо ва садоқат кўрсатиш, устоз сўзига эҳтиром ва эътимод билан қараш, ҳар бир ихтилофли масалада, ҳадислар исноди ва сифати масалаларида ҳузури дил билан маслаҳатлашган.
Иккинчи. Устознинг ҳукми ва хулосасига эҳтиром сақлаган ҳолда ўз асарида мустақил йўл танлаш, баъзи ўринларда устоз билан баҳс мунозарага киришиш, устозни такрорлашдан ва тақлид қилишдан қочиш бўлган.
Учинчи. Камтарлик, холислик, бир-бирини қадрлаш ва маънавий мададкор бўлишдан иборат эди.
Имом Бухорий ўз шогирдлари Имом Термизийни ғоят қадрлаб, камтаринлик билан: «Сен мендан баҳраманд бўлганингдан ҳам кўра мен сендан кўпроқ баҳраманд бўлдим», дейдилар. Бу сўз Термизийга берилган улкан баҳо бўлиши билан бирга, Имом Бухорий ҳазратларининг улуғ қалбли, меҳрибон, адолатли устоз ва самимий дўст эканликларга далилдир. Бу икки зотнинг муносабати, самимияти ва меҳр-муҳаббати оламдаги илм аҳлига ибрат бўлгулик улуғ воқеадир.
Ҳофиз Абул-Фазл Муҳаммад ибн Тоҳир ал-Мақдисий, Ҳасан ибн Аҳмад Абу Муҳаммад ас-Самарқандийдан, Абу Бишр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Амрдан, Ҳофиз Абу Саъид Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Идрисийдан нақл этиб, бундай дейди: «Ҳофиз ва аъмо (кўзи ожиз) Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра Термизий ҳадис илмида иқтидо этиладиган (эргашиладиган) имомлардан биридур. «Ал-Жомиъ», «Ат-Таворих» ва «Ал-Ҳол» китобларини олим ва дироятли (дониш-идрок ва тажрибали) бир инсон сифатида қаламга олган. Ҳофизаси кучлилиги жиҳатдан ўрнак қилиб кўрсатилар эди.
Самъоний «Ал-Ансоб» китобида Термизийни бундай тавсиф этади:
«Муноқашасиз, у ўз асрининг имоми бўлиб, турли таснифлар соҳибидир».
Ибн Ҳалқон ҳам у зотни: «Ҳадис илмида иқтидо этиладиган имомлардан биридир», деб тавсифлайди.
Ал-Ҳоким Абу Аҳмад, ўз устозларидан биттаси Термизий ҳақларида бундай деганини баён этади: «Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий вафот этганларида Хуросонда эдим. У кишининг ортидан илм, ҳифз, вараъ ва зуҳд бобида Абу Исо Термизийдек бошқа бир зот қолмади. Термизий йиғлай-
![]() |
верганларидан кўзларидан жудо бўлиб қолдилар ва бир неча йил аъмо (кўрмас) ҳолатда яшадилар» деб таъриф берилган эди.
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий Маккаи мукаррамага – ҳажга кетаётиб, йўлларда кўп машҳур муҳаддислар билан учрашадилар, мулоқот ва суҳбатда бўладилар. Ана шундай олимлардан биридан ҳадисдан сабоқ беришни илтимос қиладилар. У олим: «Бўлмаса, қоғоз-қалам олинг», дейди. Аксига олиб, шу маҳал ат-Термизий қалам топа олмайдилар ва олимнинг рўпарасига ўтириб, эшитган ҳадисларини ёзиб олаётгандек қўлларини қоғоз устида ҳаракатлантириб турадилар. Олим эса олтмишга яқин турли-туман ҳадислардан баён этади. Шу аснода олим қоғозга қараб, унда ҳеч нарса ёзилмаганини кўриб, аччиқланади ва: «Нима, сен менинг вақтимни зое қилмоқчимисан?» деб койийди. Ат-Термизий эса бамайлихотир: «Сиз сўзлаган ҳадисларни ёддан айтиб берайинми?» дейдилар ва ҳозиргина олимдан эшитган ҳадисларнинг ҳаммасини бирма бир айнан баён этадилар. Устоз-олим эса ат-Термизийнинг хотираси кучлилигидан ҳайратланиб, ёқа ушлайди.
Шунга ўхшаган бир воқеа Имом Термизийнинг ўз тилларидан ҳам нақл қилинади. Ўшанда у кишига қирқта ҳадис баён қилган Шайхнинг барча ҳадисини ат-Термизий бир-бир айнан айтиб берадилар ва Шайх тан бериб:
«Сенга ўхшаганини ҳеч қачон кўрмаган эдим», дейди.
Дарҳақиқат, Имом Бухорий, Имом Термизийдек азиз ватандош- ларимизнинг ҳадис ёдлаш ва йиғиш истеъдодлари ўзларига хос Аллоҳнинг марҳамати эди.
Имом Термизийнинг ҳадисларида инсоннинг камолотга эришиши учун талаб этиладиган инсоний фазилатлар ифода этилган бўлиб, ўзгаларга меҳр- оқибат кўрсатиш, сахийлик, очиқ кўнгиллилик, ота-она, катталар ва қариндошларга нисбатан мурувватли бўлиш, уларга ғамхўрлик қилиш, ватанга муҳаббат, меҳнат ва касб-ҳунарни улуғлаш, ҳалоллик, поклик, дўстлик, олийжаноблик, раҳм-шафқатлилик, камтарлик, ростгўйлик ва виждонийлик каби хислатлар киритилади. Бундан ташқари, инсоннинг ўзини ёмон иллатлардан тийиши, яхшилик сари интилиши кераклиги борасидаги панд-насиҳатлар ҳам оз аксини топганки, буларнинг барчаси Қуръони Каримда қайд этилган кўрсатмаларга асосланилган ва комил инсонни шакллантиришда асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Имом Термизий ҳадисларда инсон маънавий камолотининг мезони, унинг тафаккур доираси, дунёқарашининг кенглиги, илмий билимларни қай даражада эгаллаганлиги,
![]() |
Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни
ўз билими билан атрофдагилар ва жамиятга фойда келтиргувчи шахс бўлиб етишишида муҳим омилдир, дея кўрсатади. Бундан ташқари, шаърий удум ва урф-одатларга амал қилиш, уларни ўтказишга оид хулқ-одоб қоидалари ҳам баён этилади. Турли маросимларни ўтказиш тартиби, сафар саломатликни сақлаш, саломлашиш, муомала маданияти, бемор киши ҳолини сўраш одоби, кийиниш қоидалари, емоқ-ичмоқ, сўзлашиш одоби каби турли тавсиялар бериладики, улар бевосита кейинги даврларда яратилган одоб-ахлоқ қоидалари борасидаги рисола-ларнинг мазмунини ёритишда асос бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари ҳадисларда жамият равнақи, инсоният тараққиётининг таъминланишига таъсир этувчи муаммоларга ҳам жиддий эътибор берилган.
Демак, ҳадислар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғам- баримизнинг суннатлари бўлиб, мазмунан ҳар бир мўминнинг ишончи, эътиқодини мустаҳкамлайди, шу билан инсонни маънавий камолотга етаклайди. «Ислом дини маърифатга асослангани учун ҳам ҳар бир шахсни ақлий, жисмоний жиҳатдан камолга етказишга оид эътиқод ва иймондан иборат бўлиб, фақат эзгуликка хизмат қилиш, олийжаноб бўлиш, покиза юриш, бир бурда луқмани ҳалол қилиб ейиш, жаҳолат ва жаҳолат- парастликка йўл қўймаслик, ўз биродарининг, қариндош уруғларининг, миллатининг ва ватанининг қадриятларини асрашдан иборатдир». Шундай экан, ҳадислар комил инсонни шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш мақсадида, илм-фаннинг тарихий ва сўнгги ютуқларига таяниб, диний, миллий, тарбиявий таълимотларга асосланиб, Термизийнинг меросини чуқур назарий асос сифатида фойдаланилса, жамиятда комил инсон хусусиятларига эга инсонларни шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.