ИМОМ ТЕРМИЗИЙ «СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ» АСАРИДА ҲАДИСЛАРГА БЕРГАН ҲУКМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ «СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ» АСАРИДА ҲАДИСЛАРГА БЕРГАН ҲУКМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ

Элёрбек Анваров Музаффарбек ўғли,

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти

«Тиллар» кафедраси ўқитувчиси


Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни

Аннотация. Бу мақолада имом имом Термизийнинг ҳадис илмдаги хизматлари, унинг «Сунан» тўпламидаги ҳадисларга берган ҳукмлари ва уларнинг илмий асослари чуқур ўрганилган. Мазкур асарда келтирилган ҳадислар фақат уларнинг ривоятлари билан эмас, балки ҳадисларнинг саҳиҳ ёки заиф эканлиги ҳақидаги фикрлар ҳам алоҳида ўрин тутган. Асарнинг таҳлилида ҳадисларнинг санади, ровийларига бериладиган баҳолар, ҳадис- ларнинг амалий ҳаётдаги аҳамияти ва уларнинг фиқҳий ҳукмларга таъсири ҳам атрофлича ёритиб берилган. Шунингдек, Имом Термизийнинг ҳадис илмидаги ўрни ва унинг ижтиҳодий ёндашуви, ҳадисларга нисбатан қилган таҳқиқотлари ҳам илмий таҳлил қилинган.

 

Калит сўзлар: Термизий, сунан, тахриж, санад, саҳиҳ, рижол илми, тўплам, ҳасан лиғойриҳи, ғарибул ҳадис.

 

Abstract. In this article, the merits of Imam Tirmidhi in hadith science, his rulings on hadiths in the Sunan collection and their scientific basis are deeply studied. The hadiths presented in this work are not only based on their narrations, but also the opinions about whether the hadiths are authentic or weak. In the analysis of the work, the dates of the hadiths, the evaluations given to their narrators, the importance of the hadiths in practical life and their influence on jurisprudence are also detailed. Also, Imam Tirmidhiʼs place in the science of hadith, his ijtihad approach, and his researches on hadith were scientifically analyzed.

Keywords: Tirmidhi, sunan, tahrij, sanad, sahih, science of rijal, collection, hasan lighayrihi, gharibul hadith.

Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизийнинг «Сунани Термизий» асари Ислом оламида ҳадис илмлари исломий илмлар тизимида марказий ўринлардан бирини эгаллайди. Имом Муҳаммад ибн Исо Термизий ҳадис соҳасида катта ҳисса қўшган олимлардан бири бўлиб, унинг «Сунани Термизий» асари исломий манбаларда муҳим ўринга эга. Ушбу асарнинг ўзига хослиги шундаки, имом Термизий нафақат ҳадисларни тўплаган, балки уларни таҳлил қилган ва уларнинг аҳамиятини ўрганган.

Имом Термизий ҳадисларни танлаганида уларнинг санадига ва ровий- ларига катта аҳамият берган. У ҳар бир ҳадисни таҳлил қилганида қуйидаги меъёрларга амал қилган:

  1. Ровийлар танқиди: Ҳар бир ровийнинг ҳаёти, ишончлилиги ва улар- нинг ҳадис ривоят қилишдаги ўрнини таҳлил қилган.

2024 йил 17-18 октябрь кунлари Термизда бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий анжуман мақолалари тўплами

 

  1. Ҳадиснинг тўғрилиги: Ҳадиснинг Пайғамбардан нақл қилинганлиги ҳақидаги барча маълумотлар аниқ текширилган.
  2. Ҳадиснинг маънавий моҳияти: Ҳадиснинг ислом шариатига қандай таъсир қилгани ва унинг амалий аҳамияти ўрганилган519.

«Сунани Термизий» тўртта қисмдан иборат бўлиб, бир қисми имом Бухорий ва имом Муслим унга рози бўлган саҳиҳ ҳадислар, яъни, бир қисми бу икки имомлардан бошқаларнинг шартлари асосида келтирилган ҳадислар, ундан кейинги қисм иллатли ҳадислар бўлиб, уларнинг иллатини баён қилиб келтирганлар. Тўртинчи қисм эса фақатгина баъзи фақиҳларгина амал қилган ҳадис келтирилган қисмдир520.

Мусанниф одатда машҳур саҳобийдан ривоят қилинган, саҳиҳ ҳадисга асосланиб таржиматул боб келтирадилар. Унинг ҳадиси бошқа саҳиҳ китоб- ларда тахриж қилинган бўлади. Сўнгра ҳадиси тахриж қилинмаган, унинг санади аввалги ҳадиснинг санадидек ишончли бўлмаган бошқа саҳобийнинг ҳадисини келтириб, бу борада баён қилинган ҳукмларни келтирадилар521.

Муҳаддисларни ҳадисларни тахриж қилиб, ундан истинбот олишда ўз- ларини танлаган йўллари бордир. Саҳиҳ ҳадисларни тахриж қилганлар, одатда адолатли ровийнинг машойих (устозлар) ларини ҳолатини ва улардан ҳам ривоят қилганларнинг ҳам сиқа(ишончлилик)лигини эътиборга оладилар522.

Имом Бухорийнинг мақсадлари муттасил бўлган саҳиҳ ҳадисларни тах- риж қилиб, ундан фиқҳ, тафсир ва сийратга оид масалаларда далил олиш бўлган. Бухорий таржиматул боб қилиб муаллақ, мавқуф ҳадисларни келтирганлар ва саҳоба, тобеинларнинг фатво ва қарашларини кўрсатиб ўтганлар.

Имом Муслим истинбот олиш учун эмас, балки саҳиҳ ҳадисларни ўзини келтириш билан кифояланганлар. Барча ҳадисларнинг туруқларини, санадлардаги тармоқларни ва матнлардаги ихтилофларни равшан қилиш учун бир ерда жамлаганлар.

Имом Абу Довуд эса, шаҳар фақиҳлари ундан далил олиб, унга ҳукм- ларни бино қилган ҳадисларни жамлаганлар. Ўз сунанларида саҳиҳ, ҳасан, лаййин, амал қилишга ярайдиган ҳадисларни келтирганлар. Лекин заифлиги аниқ бўлган, инсонлар унга амал қилиш тарк қилиниши керак деб билган

 

 

 

519 Сунани Термизий хошиялари жамланмаси. – Карачий: Бушро, 2012. – 1. -Б. 164.

520 Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий. Сунани Термизий маъа маъорифус сунан. – Карачий: жамеъату улумил исламийя, 1954. – 1. –Б. 203.

521 Сунани Термизий мъа ал-Мискиш шазий. – Саҳоранпур. Ҳира Буук, 2012. – 1. –Б. 264.

522 Ибн Ҳажар ал-асқалоний. Таҳзиб ат-Таҳзиб. –Қоҳира: Дорул фикр. 2011. Ж.9.-Б. 380.

 

Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни

 

ҳадисларни келтирмаганлар. Олимлар ундан далилланган ҳадисларга таржиматул боб келтирганлар ва уламолар «унга сукут қилган» ҳадисларни яроқли ҳадис деб билганлар523.

Термизийнинг йўллари эса икки ишни орасини жамлаш бўлган. Икки шайхайннинг тутган йўлларини тўғри деб, уларни баён қилиш билан биргаликда, имом Абу Довуднинг ҳам тутган йўлларини яхши санайдилар ва фуқаҳолар ундан далил олган саҳиҳлиги кучли бўлмаган ҳадисларни ҳам келтирадилар. Шунингдек, буларга саҳоба, тобеин, шаҳар фуқаҳоларининг тутган йўлларини ҳам баён қилиб келтирадилар. Биргина ҳадисни туруқини келтириб, ундан бошқаларини ҳам борлигига ишора қилиб ўтадилар. Ҳар бир ҳадисни саҳиҳлиги ёки ҳасанлиги ёки заифлигини айтадилар, унинг заифлигини важҳини баён қиладилар.

Имом Термизий «Сунани Термизий»да келтирган ҳадисларнинг барча- сига амал қилинади, илло иккита ҳадисгагина амал қилинмайди.

Имом Термизий «Сунани Термизий» китобларини охирида «Китобу илал» деган фасл келтирадилар ва унда китобларида келтирган фиқҳий ҳукмларга боғланган масалалар, усуллар, ҳадисларнинг турлари, рижоллар (ровийлар) ҳақидаги каломларни келтирадилар. Буни умумий олтита қисмга бўлишимиз мумкин:

1. Китобдаги ҳадисларнинг ҳолатини умумий ҳолатда баён қилиш.

Масалан, имом Термизий мурсал ҳадисни ҳукмини келтириб, уни муҳаддисларнинг наздида ҳужжат олишга ярамаслиги ва у ўз ичига инқитоълик (санадда узилиш) ни олишини баён қиладилар.

2. Фиқҳий далил олинадиган ҳадисларни келтириш.

Имом Термизий фиқҳда мазҳаб имомлари далилланган ҳадисларни иснодларини келтирадилар ва ҳадисларнинг иллатларини баён қиладилар.

3. Рижол илми.

Яъни ҳадис ровийлари ва уларнинг ҳолатларини ва бу борадаги муҳим қоидаларни келтирадилар.

Имом Термизий жарҳ ва таъдил масалалари, ровийларнинг ҳолат- ларининг қисмлари ва уларнинг ҳукмларини ўз ичига олган масалаларни баён қиладилар. Имом Термизий ровийларнинг ҳолатларини олти қисмга бўладилар, ҳукмларни келтирадилар ва тўртинчи қисм ҳақида сукут қиладилар. Улар қуйидагилар;

523 Абу Исо Термизий. Китабул иълал. – Карачий: Бушро, 2012. – 1. -Б. 35.


2024 йил 17-18 октябрь кунлари Термизда бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий анжуман мақолалари тўплами

 

1. Ёлғон билан айбланганлар ёки кўп хато қиладиган кўп ғафлатга тушган ровийлар тоифаси.

Имом Термизий аҳли ҳадисларнинг кўпчилиги бу ровийларнинг ҳадисларини ихтиёр қилганини фақатгина ровийларнинг ҳолатларини ўрганиш билан машғул бўлган муҳаддислар бундан мустасно эканини таъкидлаб ўтадилар.

2. Ривоятда кўп хатоси ва ҳадисни таҳаммул қилишда ғафлатда бўлгани учун заиф саналган ровийлар тоифаси.

Имом Термизий бундай ровийларнинг ҳукмини баён қилиб, улар ҳадис ривоят қилишда тафарруд қилсалар, яъни бир ўзлари ривоят қилсалар, уларнинг ҳадислари ҳужжатликка ярамаслигини айтадилар.

3. Aҳли сидқ ва улуғ илм эгаси бўлган ровийлар тоифаси.

Имом Термизий бу тоифа аҳлларини баён қилиб, бир қанча одамлар уларнинг ростгўйликлари ва улуғликларини эътироф қилган, лекин бошқалар уларнинг ҳифзлари ҳақида гапирганини айтадилар. Бунга Муҳаммад ибн Яъло каби ровийларни мисол қилиб келтирадилар. Бундай ровийлар улуғ илм эгалари бўлсалар-да, уларнинг ҳифзлари ҳақида гап-сўз борлиги учун, улар ёлғиз ҳадис ривоят қилганларида уларнинг ривоятларидан ҳужжат олинмаганлиги учун ҳадисларида эргашилмаслигини таъкидлайдилар.

  1. Ривоятларида хато ва ваҳм қилиш нодир ҳолатларда топиладиган сиқа ва мутқин ровийлар тоифаси.

Термизий уларнинг ривоятларидан ҳужжатланиш мумкинлигида барча билиттифоқ эканини айтиб, уларни ўрганиш борасидаги илмни зикр қилмай бу қисм ҳақида сукут қиладилар.

Мана шу келтирилган фикр-мулоҳазалардан кўриниб турибдики, Имом Термизий ҳадис илмининг равнақига муносиб ҳисса қўшган буюк аллома бўлган. Шу билан бир қаторда Имом Термизий фаолиятига бир қатор таъна билан қараган олимлар ҳам бўлган. У киши саҳиҳ ва ҳасан ҳадислар даражаси (рутбаси)ни аниқлашда бироз кўнгли бўш, илтифотли бўлган. Бу шундан иборатки, баъзи бир саҳиҳ ёки ҳасан ҳадислар ушбу даражага лойиқ бўлмаса ҳам, уларни саҳиҳ ва ҳасан деб қабул қилган дейилади. Мана шунда Термизийга таъна билдирганлардан бири тарихчи Шамсуддин Заҳабий бўлиб, у ўз асари «Мийзонул иътидол» да бу эътирофни билдирган. Лекин Имом Термизий ижодини чуқур ўрганган қатор тадқиқотчилар Заҳабийни эътирозлари аксар ҳолда асоссиз эканлигини илмий асосли хулосалар билан исботлаган. Айни вақтда Имом Термизийнинг ўзи хам ушбу асарни ёзиб тугатгач, ўз даврининг етук олимлари ҳукмига ҳавола этган ва улар муҳокамасидан ўтказган. Бу ҳақда Аллома шундай ҳикоя қилади: «Ушбу

 

Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни

асаримни тасниф этиб бўлгач, Ҳижоз уламоларига тақдим этдим, улар маъқулладилар, кейин Ироқ уламоларига кўрсатдим. Улар ҳам маъқулладилар, сўнг Хуросон уламоларига кўрсатганимда, улар хам маъқул топдилар».

Имом Термизий ишлатган мураккаб истилоҳларнинг маъноси бора- сидаги хулосалар.

1. Саҳиҳ ғариб. Бунда ҳадис сиҳҳат билан ғариблик орасида жамланади. Яъни, ҳадис саҳиҳ бўлиши билан бирга ундаги ровий тафарруд қилган бўлиб, саҳиҳ ҳадиснинг тариқи битта йўл орқали билинади.

Ғариб ҳадис эса гоҳида саҳиҳ, гоҳо ҳасан, гоҳо заиф бўлади.

2. Ҳасан ғариб. Бунда саҳиҳнинг даражасидан паст бўлган, лекин заиф бўлмаган ҳадисда санадда ва матнда ғаробат бўлади. Бунда ҳадис битта иснод орқали ривоят қилинган бўлади. Буни мутааххир уламолар «ҳасан лизотиҳи ҳадис», деб, номлаганлар. Термизий эса, бунга «ҳасан ғариб ҳадис», дея таъриф берганлар.

3. Ҳасан саҳиҳ. Бунда ҳадиснинг иснодлари бир нечта бўлади ва ҳадис саҳиҳ ҳадиснинг даражасига етган бўлади. Ҳадис ғаробатликдан чиққани учун унда ҳасанлик билан саҳиҳлик жамланди.

4. Ҳасан саҳиҳ ғариб ҳадис. Бунинг маъноси шуки, ҳадиснинг баъзи тариқларида ғаробат бўлади. Aгар ҳадисни битта исноди бўлиб, унда ҳа- санлик билан саҳиҳлик орасида иккиланиш бўлиб, уламолар бу борада ихтилоф қилган бўлсалар, бундай тафарруд қилинган ҳадисни Термизий «Бу ҳадис ҳасан саҳиҳ ғарибдир», дейдилар

Ҳасан билан cаҳиҳ лафзини орасида тақдирда «ёки» калимаси бўлади. Яъни, «ёки ҳасан ғариб, ёки саҳиҳ ғариб» маъносида бўлади. Aгар ғариблик нисбий бўладиган бўлса, унда иборанинг маъноси «ҳасан саҳиҳ»нинг иборасида кўзда тутилган маъно каби бўлади. Бунда мақсад, ўша ҳадиснинг исноди ҳадиснинг бошқа машҳур иснодларига нисбатан тафарруд қилганини ифодалаш бўлади.

Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» асари ҳадис илмлари бўйича катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг ҳукмлари ва таҳлиллари замонавий илмий тадқиқотларда ҳам катта манба бўлиб хизмат қилади. Унинг ҳадисларга берган ҳукмлари нафақат шариат қоидаларини мустаҳкамлашга, балки мусулмон жамиятининг диний-этик асосларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Бу асарда нафақат ҳадислар санадлари билан зикр қилиниши билан биргаликда, ҳадислардан олинадиган хукмлар, уламоларнинг бу борадаги

 

2024 йил 17-18 октябрь кунлари Термизда бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий анжуман мақолалари тўплами

 

қарашлари келтирилган. Хоссатан, Имом Термизий ҳадисларга ҳукм беришга ўта дақиқлик билан ёндашиб, уларга бошқа муҳаддислар қўллаган лафзларни ишлатмай ҳадисларга истилоҳларни қўллашда ўзгача услубда ёндашган. Бу истилоҳларни яқиндан ўргангиш ҳадисларга тўғри ҳукм бериш, уларни турларини ажратишга ва ҳадислардан тўғри истеъфода чиқаришга толиби илмни ўргатади.

Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» асарнинг хусусият ва афзал- ликлари биз юқорида саналганлар билан чекланиб қолмайди, албатта. Бу асар ҳадисларнинг такрорланмаслиги, сарлавҳаларнинг тушунарлилиги, фиқҳий бобларнинг нозик тартиби, тилининг равонлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Шу маънода асар бугунги кунда ҳам ўз қадрини йўқотмай келмоқда.

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Шайх, муфтий Ҳабибурроҳман Хайриободий. Мискуш шазий шарҳи Жомеъ Термизий.-Ж. 3. –Б. 528.
  2. Аллома Анваршоҳ Кашмирий. Арфуш-шазий. -Байрут-Лубнон. Дорул ихя аттурос ал-арабийя. Ж. 1. –Б.464.
  3. Абдулҳай Лакнавий. хавотир, -Байрут: Дорул ибн Ҳазм. 1420. Ж. 8. – 5.1198.
  4. Абул Фаттоҳ Абу Ғудда. Мукалдимату ала Аттасрийху бима тавотара фий нузули Масийҳ ли Анваршоҳ Кашмирий. Байрут: Дорул қалам. 5 нашр. 1412. –Б.13.
  5. Абу Али Муҳаммад Абдураҳмон Муборакфурий. Туҳфатул Аҳвозий. - Байрут. Дорул фикр. Ж. 1. –Б. 518.
  6. Абдураҳмон Кунду. Такадлусу Анвар. - Каротиший. Жамоатул исломийя ахсанул улум. 2003. –Б.214 - 215.
  7. Абу Нуъайм Исфаҳоний. авлиё, Коҳира: Дорул фикр. –Б. 399.
  8. Абдуллох ибн ибн Маҳмуд Насафий. Мадорикут-танзил ва акоикут- таъвил (Тафсирун-Насафий). Байрут: Ҳаятул-иғоса ал-исламий ал- аламий.1988. Ж. 1.- 388 6, Ж. 2. –Б. 333.

9.Ҳабибурраҳмон ибн Назир Аҳмад. Ал-Мискуш шазий. – Саҳоранпур.

Ҳира Буук, 2012. – 1. – б. 14.

  1. Абдуллоҳ Сирожиддин. Шарҳу манзуматил Байқунийя. – Ҳалаб: Дорул фалоҳ, 2009. – Б. 13.

11. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий. Сунани Термизий маъа маъорифус сунан. – Карачий: жамеъату улумил исламийя, 1954. – 1. -Б. 183.

  1. Муҳаммад ибн Исо Термизий. Сунани Термизий ҳошиялари жамланмаси. – Карачи: Бушро, 2012. – 1. -Б. 110.


Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни

 

  1. Сунани Термизий маъа ал-Мискиш шазий. – Саҳоранпур. Ҳира Буук, 2012. – 1. – б. 74.
  2. Сунани Термизий ҳошиялари жамланмаси. – Карачий: Бушро, 2012. – 1. -Б. 414.
  3. Абу Исо Термизий. Китабул илал. – Карачи: Бушро, 2012. – 1. -Б. 35.